26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шукрона куни нишонланди

Туркистон шаҳрида 1 март – Шукрона куни муносабати билан минтақадаги этномаданият бирлашмалари вакиллари ва зиёлилар иштирокида тадбир ўтди. 

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов ушбу байрамнинг моҳиятига тўхталди.

– ҚР Тўнғич Президенти – Элбоши Н. Назарбаев 2016 йил 14 январь куни Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташкил топган кунни Шукрона куни деб таклиф қилди ва шу йилдан эътиборан байрам сифатида нишонлаб келинмоқда. Қозоғистонга кўчиб келган турли этнос вакилларини қозоқ халқи қучоқ очиб қарши олди. Шу боис, ушбу кунни тарихга таъзим куни деб уққанимиз маъқул. Бугунги кунда этнослараро тотувликнинг қозоғистонча андазасини дунё тан олган. Юздан зиёд этнос вакиллари бир чанғароқ остида бирлик, тотувликда элимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қилмоқда, – деди Сакен Амангелдиули.

Шунингдек, тадбирда вилоят тожик этномаданият бирлашмаси раиси Йўлдош Султонов ва славян этномаданият бирлашмаси раисаси Марина Лимаренко дил сўзларини билдиришди. 

Тадбирда Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзолигига вилоятдан сайланган фуқароларга гувоҳнома топширилди. Байрам тадбири Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “30 эзгу иш” хайрия тадбири билан бошланди, у вилоят миқёсида йил бўйи давом этади.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2021-03-02, 05:03 541
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.