26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вазир минтақадаги рақамлаштириш соҳаси билан танишди

ҚРда рақамлаштиришни ривожлантириш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазири Бағдат Мусин хизмат сафари билан вилоятимизга келди. У минтақани рақамлаштириш соҳаси билан танишиб, қатор иншоотларни оралади.

Дастлаб вазир Ўрдабоши тумани Бодом қишлоғидаги технологий сут-товар фермасига бориб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Ферма европалик товар ишлаб чиқарувчиларнинг илғор технологиялари билан жиҳозланган.

Вазирга сигир соғишга мўлжалланган автомат роботлар, жониворларни тозалайдиган ва жониворларнинг касалларини аниқлайдиган янги технологиялар лоийҳаси таништирилди.

 Б. Мусин тумандаги Жусансай ва Аққўйли қишлоқларини ҳам оралаб, интернет таъминоти билан қизиқди. У ерда “+250+” лойиҳаси ишга туширилиб, кенг тармоқли интернат алоқаси аҳолига хизмат қилишни бошлаган эди. Икки қишлоқда интернет тезлиги текширилиб, унинг пастлиги аниқланди.

Бу лойиҳа сифатига масъул операторлар, жорий йилнинг июнига қадар алоқа сифатини яхшилашга ваъда беришди.

Биз созловчи сифатида интернет сифатини таъминлаб олмаган операторларга жарима солишда давом этамиз, – деди Бағдат Мусин. – Унинг сифатидан аҳоли мамнун бўлиши керак.

Минтақага сафари чоғида вазир “Turkistan 109” ягона алоқа маркази фаолияти билан ҳам танишди. Ўтган йили ноябрь ойида очилган ушбу марказга турли соҳалардан 12 мингдан зиёд мурожаат тушган.

Б. Мусин Кентов трансформатор заводига ҳам бориб, автоматлаштириш тизими билан танишди. Муқаддам корхона мутасадди вазирликдан янги технологияларни жорий этиш, яъни иш жараёнини роботлаштириш учун инновациявий грант олган эди. 

 Бағдат Мусин, заводдан чиқиб, “Фуқароларга мўлжалланган ҳукумат” давлат корпорацияси”нинг вилоят филиалига ташриф буюрди ва корхона жамоаси билан учрашди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-03-06, 03:47 432
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.