26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Астана куни нишонланди

Шимкентда Пойтахт куни кенг кўламда нишонланди. Байрам тадбирининг дастлабки қисми 5 июль куни бошланди. 

Дастлаб, Абай номидаги исти­роҳат боғида рассомлар кўргазмаси уюштирилди. Мўйқалам усталари кўргазма меҳмонларига Астана шаҳрига бағишланган ижод наму­наларини ҳавола этишди. С. Бай­тереков номидаги хиёбонда ижодий жамоалар байрам концерт дастурини намойиш этишди.

6 июль – байрам дастурининг иккинчи қисми тадбирларга бой бўлди. Ташкилотчилар дастурга ўз­гача ёндашиб, эрталабки вақтни ёшларга, куннинг ўрта қисмини ўсмир­ларга бағишласа, оқшом пайтида шаҳарликларга катта концерт дастури ҳавола этилди. 

Шимкент ҳайвонот боғи жа­моа­си болаларга ажойиб туҳфа ҳозир­лашди. Шу куни очиқ эшиклар куни уюштирилиб, “Астана” лақаб­ли жирафанинг туғилган куни ни­шонланди. Ҳайвонот боғига таклиф этилган эртак қаҳрамонлари, қў­ғирчоқлар болаларга ажойиб дақи­қаларни ҳадя этишди. 

Жирафанинг атрофига жамланган болалар олдиндан тайёрланган сов­ға – мева ва сабзавотлардан иборат тортни кеча қаҳрамонига уза­тишди. Серсув мевалардан кўра, қайрағоч баргларини маъқул кўрган жирафанинг таваллуд куни шундай тўйланди.

“Шымкентплаза” савдо уйи олдида “Ақсу” лагерида ёзги дам олишни ўтказаётган 120 нафар йигит-қиз Астанани ўзларининг ўйинлари (флешмоб) билан қутлашди. 

Марказий истироҳат боғида очиқ кутубхона ташкил этилиб, ўқувчиларга Астанага бағишланган китоблар тавсия этилди. Асосий саҳнада оқинлар пойтахтга оид термаларни ижро этса, ёш рассомлар Ватанни мадҳ этувчи асарлари билан дастур қатнашчиларини хушнуд этишди. 

Оқшом чоғи Ал Форобий номли майдонда катта концерт дастури уюштирилиб, унда маҳаллий санъат­корлардан ташқари, пой­тахт­дан ташриф буюрган М. Ауелбекова ва “Алау” гуруҳи иштирок этди. 

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-07-11, 12:21 684
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.