26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Улуғсан, улуғворсан, Астана!

Вилоятимизда Астана куни байрами арафасида “Асқақтай бер, Астана!” номли тантанали мусиқий байрам уюштирилди. 

Тадбирда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев барча жанубийқозоғистонликларни Астана куни билан қутлаб, пойтахтимизнинг 20 йилда эришган муваффақиятларига тўхталди.

– Барчани Астана куни билан чин дилдан табриклайман! Элбоши Нурсултан Абишули Назарбаевнинг 23 йил муқаддам кўтарилган пойтахтни алмаштириш ташаббуси Мустақилликнинг энг қийин даврларига тўғри келди. Унинг бу ғоясини кўпчилик тўлиқ қўллаб-қувватламади. Аммо, оқил сиёсатчига хос қатъийлиги туфайли у барчани ишонтира билди. Президентимизнинг узоқни кўра билиши, донолигини айнан бугунги кун исботлаб берди, – деди Ж. Туймебаев.

Сўнг вилоят ҳокими қатор фуқаролар кўксига “Вилоятга кўрсатган хизматлари учун” кўкрак нишонини тақди. Улар сафида вилоят мудофаа ишлари департаменти раҳбари Талғат Алиқулов, вилоят суди раиси Талғат Баратбеков, Давлат хизмати ишлари ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракат агентлиги раиси Али Кўмекбаев каби фуқаролар бор.

Байрамона тадбир концерт дастури билан давом этди. Астана кунига бағишланган “Арнау” композицияси, қозоқ тарихидан дарак берувчи “Элбоши”, “Сариарқа” куйлари миллий асбоблар оркестри томонидан ижро этилди.

Байрам Н. Назарбаевнинг сўзига ёзилган Б. Тилеуханнинг “Елім менің” қўшиғи билан якунланди.

 

 

М. УСМОНОВА, 2017-07-11, 15:09
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.