26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тинчлик ва фаровонлик сиёсати

Элбоши “Астана ЭКСПО – 2017” кўргазмалар залида ўтган Пойтахт кунига бағишланган тантанали қабулда иштирок этди. Унда Парламент депутатлари, Ҳукумат раҳбарлари, давлат идоралари, дипломатик корпус, зиёлилар вакиллари, тадбиркорлар ва маданият арбоблари қатнашишди. 

Тадбирда Давлат раҳбари барчани Пойтахт куни билан табриклади ва сўнгги 19 йил мобайнида мамлакатимизнинг асосий шаҳри юксак суръатларда ўсганини таъкидлади. 

– Астана жуда кўркамлашди. Кечқурун шаҳарни ораладим ва қош қорайганига қарамай, кўп одамларнинг кўчаларни кезаётганини кўрдим. Бу эса, халқ осойишталик ва хавфсизликка имони комиллигини кўрсатади. Қадимгиларнинг ибораси билан айтганда, “Шаҳар – деворлари билан эмас, инсонлари билан кўркам”, – деди Қозоғистон Президенти.

Нурсултан Назарбаев Астананинг жўшқин тараққиёти бутун мамлакатнинг замонавийлашувига таъсирини кўрсатаётганини билдирди.

– Биз иқтисод, сиёсат ва маданиятда кенг қамровли замонавийлашувни амалга оширмоқдамиз. Бу иш натижалари мамлакатимиз тараққиётига йўналтирилган. Бунда биз, шу жумладан, жаҳоннинг турли нуқталарида тинчлик ўрнатишга қаратилган вазифаларни ҳал этамиз. Бизнинг тинчлик, яхши қўшничилик, сармоялар жалб этиш каби сиёсатимиз ҳар бир қозоғистонликнинг фаровонлигини оширишга қаратилган, – деди Давлат раҳбари.

Шунингдек, Нурсултан Назарбаев ЭКСПО – 2017 кўргазмасини ўтказишнинг аҳамияти ва унинг шаҳар, давлат тараққиётидаги ўрни ҳақида ҳам маълумот берди. 

 

 

Президентнинг Матбуот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди., 2017-07-11, 15:12
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.