26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги Иқонлик ихтирочилар

Янги Иқонлик жамоатчи мухбиримиз Олим Қосимов навбатдаги ташрифида ҳамқишлоқлари – Элтой Меҳмоновнинг бетон қуйиш чоғида ишлатиладиган аравача, Ҳосил Абдуваҳобовнинг оддий сувдонидан катта самовар тайёрлаш борасидаги ихтироларини суратга тасвирлаб олиб келди. Ихтирочиларни излаб, қишлоққа борганимизда эса уларни учратишнинг иложи бўлмади. 

Ихтиро тафсилотларини эса Олим Қосимовнинг ўзи шарҳлаб берди. Уй пойдеворига бетон қуйиш чоғида темир идишда аввал тош-цемент аралашмаси сув билан қорилиб, сўнгра, пойдевор тикланадиган жойга челаклаб ташилади, одатда. Мана шу жараённи қисқартириш учун Э. Меҳмонов рўзғордаги темир аравачани ошиқ мошиқли, яъни ағдарадиган қилиб ишлаш, бетонни шу аравачада қориб, керакли манзилга яна шу аравада етказиб, тез фурсатда тўкиш имконини берадиган ихтиросини кўпчиликка ҳавола қилади. Бу нарсанинг қадрини уй қурганлар яхши билади. 

Иккинчи ихтиро – 30 - 40 литрли алюминий сувдонни катта самоварга айлантириш таклифи. Ушбу ихтиродан имкон даражасида фойдаланаман деганлар топилади. Ҳар ҳолда изланиб, ўйланиб янгилик яратиш йўлида ишлаб, эл эзгулиги мақсадида меҳнатлари натижаларини тавсия қилган Янги Иқон турғунлари,  қадрли муштарийларимизга зафар, омад ҳамроҳ бўлсин деймиз. 

 

Суратларда: Олим Қосимов бетон қориладиган, сўнгра керакли жойга етказадиган – қурувчиларнинг кўп вақтини, меҳнатини тежайдиган аравачани намойиш этмоқда; ҳозирги иссиқ ҳавода бундай самоварлардаги чой жуда тез қайнайди.

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-13, 10:41 193
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.