26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Йўл ҳаракатини тартибга солувчи қонунга Ўзгаришлар киритилди

Zakon.kz сайти хабарига кў­ра, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев «Йўл ҳаракати масалаларига оид Қозоғистон Республикасининг баъзи қонуний ҳужжатларига ўзгаришлар киритиш тўғрисида” Қонунни им­золади. 

 

 

Ушбу ўзгаришлар қонунчиликдан ўрин олган порахўрликка ундовчи жи­ҳатларни бартараф этишга қара­тилган. Шу жумладан:

– Эндиликда транспорт воситасини тўхтатган полиция ходими дарҳол келиши, ўзини таништириши, хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, тўхтатиш сабабини айтиши, агарда радар ишла­тилган бўлса, ундаги маълумотни кўрсатиши шарт.

– Алоҳида юқори ҳақ олинадиган авто­мобилларнинг дабдабали давлат  рақамлари рўйхати кенгайтирилган;

– Транспорт воситаси тўхтатилган тақдирда ҳайдовчининг видео ва фото аппаратлардан фойдаланиш  ҳуқуқи қайд этилган;

– Ҳуқуқни муҳофазалаш ва мах­­сус органларнинг транспорт во­ситасини тўхтатиш ҳуқуқини берадиган махсус тадбирлари изоҳланган;

– Муддати ўтган ҳайдовчилик гувоҳ­номаси соҳибларининг такрор имтиҳон топшириши талабини бекор қилиш кўзда тутилган;

– Йўловчи ташиш билан шуғуллан­маётган шахсларнинг тунги вақтда йўловчиларни олиб кетишларига қўйилган тақиқ олиб ташланган;

– Транспорт воситаларига аэрогра­фик суратлар ёпиштиришга қўйилган тақиқ олиб ташланган;

– Маст ҳолда автотранспорт воси­тасини бошқаришнинг олдини олиш мақсадида спиртли ичимликлар ичиб транспорт воситасини бошқаргани учун 3 йилгача ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш кўзда тутилган. Мастликда шубҳа қилинган ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган ҳол­ларда ҳам айни шу жазо қўлланилади;

– Светофор қаршисидаги чизиқни босиб ўтгани учун жарима 5 ойлик ҳи­соб кўрсаткичидан 3 ОҲКгача камай­тирилди;

– ички ишлар ходими тўхтатган транспорт воситасидаги йўловчи­ларнинг унинг ижозатисиз автомо­билдан чиқиб кетишига қўйилган тақиқ бекор қилинди.

, 2017-07-13, 10:44 189
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.