26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жамғарма вакиллари – вилоятимизда
илояти ҳокими Жансейит Туймебаев “Миллат Етакчиси – Тўнғич Президент Жамғармаси” вакиллари билан учрашди. Унда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда минтақадаги ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Мартабали меҳмонларнинг минтақамизга ташрифи учун миннатдорчилик билдирган вилоят ҳокими “Тўнғич Президент Жамғармаси” мамлакатимизда асосий жамғарма эканлигини қайд этди. – Давлат раҳбарининг ҳаёти – барчамизга, айниқса, ёшларимизга ибрат. Жанубий Қозоғистон вилоятидаги 3 миллионга яқин аҳолининг тахминан 800 мингги ёшлар десак, элимиз учун бу улкан рақам. Шунинг учун минтақада шу каби тадбирларни ўтказиб туриш – муҳим. Бундай учрашувларни вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси ва ёшлар имконият маркази биносида расмий турда тез-тез ўтказиб туришни таклиф этаман, – деди Ж. Туймебаев. Тадбирда Жамғарма етакчиси Кентов шаҳридаги 5-сонли Абай номли ўрта мактаб вакилларига лаборатория ускуналарини харид қилиш учун 3 миллион тенгелик сертификат топширди. Айтиш жоизки, ҳамкор учрашув “Миллат Етакчиси – Тўнғич Президент Жамғармаси кунлари” лойиҳаси доирасида уюштирилди. Жамғарма вакиллари мунтазам равишда Қозоғистоннинг турли минтақаларида вилоят фаоллари ва ОЎЮ ёшлари билан учрашувлар ўтказиб келади. Элбоши жамғармаси ижровий директори Қанат Жумабаевнинг айтишича, бугунги кунда жамғарма жамоаси кўплаб тадбирларга бош-қош бўлиб келмоқда. Шимкентга сафари чоғида Жамғарманинг Ёш олимлар, Ижодкор ёшлар кенгашлари ҳамда лауреатлари Жанубий Қозоғистон давлат фармацевтика академиясида етакчи олий ўқув юртлари ўқитувчилари ҳамда талабалари билан учрашдилар. Унда Жамғарма фаолияти ҳамда дастурлари ҳақида сўз юритилди. Сафар Ш. Қалдаяқов номидаги вилоят филармониясида ижодкор ёшларга бағишланган маҳорат сабоқлари билан якунланди.
М. УСМОНОВА., 2017-04-17, 11:03 769
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.