26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Обод юртнинг бунёдкор ёшлари

Минтақада 2004 йилдан буён “Яшил эл” дастури доирасида йил давомида 1000дан  зиёд  ёшлар меҳнат лагерларига юборилса, жорий йилда 15 минг нафардан зиёд ёшлар мавсумий иш билан таъминланган. Бу ҳақда Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда вилоят ёшлар сиёсати бошқармасининг бошлиғи Балмаржан Нарбекова маълум қилди. 

Ёшлар бўш вақтлардан унумли фойдаланишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Бунинг учун республика бюджетидан 63,1 млн. тенге маблағ ажратилиб, 1275 нафар ёш сарбозлар вақти-вақти билан кўкаламзорлаштириш ишларига жалб этилган, июнь ойида 205 нафари иш билан таъминланган.

– “Яшил эл” меҳнат лагерларига жалб этилган ёшларнинг асосий қисми ЖҚДУ, ЖҚДПИ ва Шимкент аграр коллежи талабалари бўлса, туман, шаҳарлардаги ишсиз ёшлар ҳам шулар қаторида. Уларнинг ўртача маоши 60-65 минг тенге, – деди Б. Нарбекова.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи туман, шаҳарларда қурилаётган иншоотларда 424 нафар талаба меҳнат қилаётганини ҳам айтиб ўтди. 

“Мангу эл ёшлари – Индустрияга”, “Серпін-2050” режаси асосида 3 йилнинг якунига кўра  олий ўқув юртларида 4587 ёш билим олмоқда. 

Ёшларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланишлари учун  бошқарма томонидан жуда кўп тадбирлар амалга оширилмоқда. Шулардан бири – барча туман, шаҳар марказларида тузилган “Кўнгиллилар мактаби”да вилоят бўйича ҳозирги кунда 4 мингдан зиёд ёшлар бор. Улар иштирокида йил бошидан буён 300дан ортиқ хайрия тадбирлари ўтказилган.

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-07-13, 10:49 645
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.