26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тозалик остонадан бошланади

Мақтаарал туманига хизмат сафари давомида вилоят ҳокими Ж. Туймебаев режадан ташқари Жетисай шаҳри автовокзали аҳволини кўздан кечирди. 

Вилоят учун транспорт аҳамиятига эга “Атакент” автовокзали хизматидан фойдаланувчилар учун шароитлар яратилмаганига шахсан гувоҳ бўлган ҳоким шаҳар марказидаги ушбу иншоотнинг муқаррар талабга мос келмаслгини таъкидлади. Шунингдек, автовокзалдаги йўловчилар билан гаплашиб, шаҳар коммунал хизматининг ишига оид шикоятларни тинглади.

Автовокзалга туташиб кетган бозор ҳам минтақа раҳбарининг эътиборидан четда қолмади. Бу ердаги тартибсиз савдо расталари масаласи ҳамда уларда санитария талабларига умуман риоя қилинмаганлигига гувоҳ бўлган минтақа раҳбари иншоот соҳибига барча камчиликларни бир ой мобайнида тартибга келтиришини ҳамда бу ишларни мувофиқлаштиришни туман ҳокимига топширди.

– Умуман, ҳар бир давлатда, ҳар бир вилоятда аэропорт, темирйўл вокзали ва автовокзал шу ҳудуд дарвозаси ҳисобланади. Шунинг учун тозалик, кўкаламзорлаштиришни шу ердан бошлаш лозим. Қисқа вақт ичида автовокзал ҳудудини тозалаб, йўлни таъмирлаш ҳамда бозорни санитария талабларига мувофиқлаштиришни топшираман, – деди минтақа раҳбари.

Шунингдек, вилоят ҳокими жадвалдан ташқари яна бир иншоот – Жетисай шаҳридаги Т. Жургенбаев кўчаси бўйида жойлашган кўп қаватли уйни бориб кўрди ва аҳоли билан гаплашди.

1978 йили қурилган бу уйларда кариз тизими юритилмаган, ҳожатхоналар ташқарида жойлашган. Икки қаватли 24 хонали уйнинг бугунги аҳволидан воқиф бўлган ҳоким зудлик билан фавқулодда чоралар кўриш лозимлигини таъкидлади. Аҳоли учун зарур шароит яратмаган, кариз тизими учун ажратилган маблағни мақсадли сарфламаган амалдорларга нисбатан чора кўриш зарурлигини топширди.

Жетисай шаҳрида жами 171та кўп қаватли уй бўлса, унинг ҳеч бирида канализация тизими йўқ. Ҳоким топшириғидан сўнг зудликда ҳаракат бошланди. Йил охиригача таъмир ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Шунингдек, уй ҳовлиларига ўйин майдончалари барпо этилиб, ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилади.

 

 

М. УСМОНОВА, 2017-07-13, 10:54
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.