26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
«Әзірет Сұлтан» музейи астанада

Мамлакатимиз пойтахти Астанада ўтаётган ЭКСПО – 2017 Халқаро кўргазмаси доирасида Тур­кистондаги Ҳазрат Яссавий  мақбараси музейи "Туркистон –  маънавият маркази" кўргазмасини ташкил этди. Пойтахтга Туркистондан жами 252та ноёб экспозиция олиб борилди. 

Уч қисмга жамланган кўр­газмада Шавгар–Шўйтўбе, Ясси–Култўбе, Эски Туркистон, Хон ўрдаси, Саврон шаҳри каби тарихий жойларда олиб борилган археологик қазилма ишларида топилган ёдгорликлар билан бир қаторда «Девони ҳикмат» китобининг қўлёзмаси ҳамда Қозон, Тошкент, Истамбул нашрларида чиққан нусхалари, А.Навоийнинг  «Ға­зал­лар»и, Амир Темур давридан сақланган чи­роғ­­­донлар каби кўҳна буюмлар томошабинлар эътиборига ҳавола қилинган. Унинг очилиш маросимида олим этнограф  Қ. Сулейменов нутқ сўз­лаб, Астанадаги ҳарбий-тарихий музей директори П. Ўтепова эса мазкур кўргазманинг пойтахтда  ўтказилишининг моҳиятига тўхталиб, меҳмонларга самимий миннатдорчилик  изҳор этди.

 "Туркистон- маънавият маркази" кўргазмаси жорий йилнинг 10 сентябригача  пойтахтликларга  хизмат кўрсатади. 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-13, 10:55
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.