26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Элбоши ҳақидаги китоблар тақдимоти

Аввал хабар қилганимиздай, Шимкентдаги вилоят рус драма театрида “Асқақтай бер, Астана!” тантанали тадбирида “Қазиғурт” нашриётида чоп этилган Элбоши ҳақидаги “Дунё таниган етти шахс”, “Шахс. Мустақиллик. Тарих” номли китобларнинг тақдимоти ўтди. 

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ҳар икки китобнинг мазмуни ва моҳиятига алоҳида тўхталиб, иштирокчиларни шодиёна билан табриклади.

– Бугун тақдимоти ўтган “Дунё таниган етти шахс” номи айтиб тургандай, жаҳонга машҳур ислоҳотлар тўғ­рисида ёзилган асар. Албатта улар­нинг орасидан ўрин олган Буюк дашт фарзанди, Миллат раҳнамоси Нурсултан Абишули Назарбаевнинг Мустақил Қозоқ элини шакллантиришдаги мураккаб даврлардан йўл топиб чиққанлиги баён қи­линади. “Шахс. Мус­тақил­­лик. Тарих” китоби ҳам ўзи­­­га хос хусусиятларга эга. “Ордабасыға оралу” номли дастлабки қисмида Элбошининг муқаддас диёримиз учун чеккан заҳматлари баён этилган, – деди минтақа раҳбари.

“Шахс. Мустақиллик. Та­­рих” номли китоб уч қисм­дан иборат. Юқорида таъ­кидланган фикрлар биринчи қисмида мавжуд бўлса,  унинг икинчи бўлимида Эл­бошимизнинг хорижлик раҳбарлар би­лан жанубда учрашган фо­тосуратлари берилган. Учинчи қисмида эса, давлат раҳ­барининг вилоятимизга ташрифлари 1991 йилдан бошлаб кенг ёритилган. Яқинда жанубга хизмат сафари таф­силотлари ҳам мазкур китобга жам­ланган. 

“Дунё таниган етти шахс” китобининг муаллифи Абай Ескендиров мазкур асарни тўрт йил давомида ёзганини айтди. 656 саҳифадан иборат китобда тарихий шахсларнинг юртни бошқарган даврлардаги эзгу ишлари, ибратли ҳаёт йўли барчага намуна бўлган. Жаҳонга машҳур етти шахснинг тақдири ҳеч кимни ҳам бефарқ қолдирмайди. 

– Китобнинг умумий маз­муни – дунё таниган етти шахс – Жорж Вашингтон, Махатма Ганди, Уинстон Черчилль, Мустафа Кемал, Шарл де Голль, Ли Куан Ю, Нурсултан Назарбаев каби машҳурларнинг мардонавор меҳнати атрофлича баён қи­линган, – деди китоб му­аллифи А. Ескермесули.

Тадбир давомида вилоят ҳокими ушбу рисолалар нашр этилишига ёрдам берган “Қазиғурт” нашриёти директори – шоир Темирғали Кўпбаевни, “Мустақиллик. Шахс. Тарих” тўплами муаллифи Асилбек Дўсали ва “Дунё таниган етти шахс” китоби муаллифи Абай Ескендировларни та­шак­курномалар билан тақдирлади. Тадбир сўнгги театр фойесидаги “Мангу яшнайвер, Астана!” мавзуидаги китоблар ва фото кўргазма билан давом этди.

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-07-13, 10:56 178
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.