26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қ. БЎЗИМБАЕВ: “Евро-4, Евро-5 андазасида бензин ишлаб чиқарилади”

еспубликаси Энергетика вазири Қанат Бўзимбаев иш сафари билан келиб, бир қатор объектларни оралади. Вазирга вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ҳамроҳлик қилди. Дастлаб меҳмон “Петро Қазақстан Ойл Продактс” МЧБ модернизациялаш лойиҳасининг биринчи босқичи, шунингдек, иккинчи босқич иншоотларининг қурилиши билан танишиб, компаниянинг мажлислар залида йиғилиш ўтказди. “Қазмунайгаз” ҲЖ раҳбарияти лойиҳанинг биринчи босқичи бўйича иш якунлангани ҳамда иккинчи босқичдаги иншоотларда қурилиш-монтаж ишларини юритиш жадвали билан таништирди. Маълумот учун айтиш жоизки, Шимкентдаги нефтни қайта ишлаш заводининг биринчи босқичи июль ойида ниҳоясига етказилса, иккинчи босқични 2018 йилнинг биринчи ярмида фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Қ. Бўзимбаев янгиланиш лойиҳасини тезроқ поёнига етказиб, Қозоғистон учун юқори сифатли автомобиль ёнилғисини етарли миқдорда олиш учун иш суръатини жадаллаштириш лозимлигини таъкидлади. – Албатта, нефтни қайта ишлаш заводларини таъмирлаш ва қайта қуриш ишларига катта маблағ ажратилмоқда. Яъни, бу насия захираларини жалб этиш ҳамда заводларнинг ўз маблағи ҳисобидан олиб борилмоқда. Умуман, заводдаги модернизациялаш ишлари якунланса, элимизда бензин сифати яхшиланиб, дизель ва керосин баҳоси барқарорлашади, Евроосиё талабларига мос Евро-4, Евро-5 андазасидаги ёнилғи маҳсулотларини ишлаб чиқара бошлаймиз. Бензин – 460 минг тонна, дизель ёнилғиси – 226 минг тонна ҳамда керосин ишлаб чиқариш 27 минг тоннага ортади. Биз хориж ёнилғиси ва бошқа нефть маҳсулотларига тобеликдан қутуламиз. Шунингдек, Марказий Осиёдаги қўшни давлатларга бензин, дизель ёнилғиси ҳамда керосинни экспорт қиламиз, – деди вазир. Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев ўз навбатида завод раҳбариятининг маҳаллий ишчи кучини жалб этиши лозимлигини таъкидлади. – “Петро Қазақстан Ойл Продактс” – минтақамиздаги энг йирик заводлардан бири. Бу ерда 4 мингдан зиёд одам ишласа, шундан 3минг нафари – хитойликлар. Бундан ташқари хитойлик ҳамкасблар қўшимча ишчи олиб келиш учун квота сўраяпти. Давлат қонунларига мувофиқ, Қозоғистондаги корхоналарда қозоғистонлик ишчиларнинг улуши кўпроқ бўлиши керак. Яъни, маҳаллий мутахассисларни иш билан таъминлаш мақсадида керакли ҳунар-техника мутахассисларини тайёрлаш масаласига эътибор бериш лозим. Бунинг учун вилоят марказидаги ҳунар-техникага ихтисослашган коллежларни ўз оталиғингизга олинг. Шунингдек, тажриба ўрганиш мақсадида маҳаллий кадрларни хорижга юбориш ишини йўлга қўйган афзал, – деди Жансейит Қансейитули. Сўнг Энергетика вазири раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ “Нурли жол” дастури доирасида 2015 йили фойдаланишга топширилган Шимкент шаҳридаги 160 гкал/соат. қувватга эга қозонхонада бўлди. Янги қозонхона маъмурий-тадбиркорлик марказидаги 38та кўпқаватли уй ҳамда 6та маъмурий иншоотни иссиқлик билан таъминлайди. Қ. Бўзимбаев вилоят ҳокимлигида вилоятнинг энергетика инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда энергозахиралар билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида электр энергия ва табиий газ тарифлари масалаларига бағишланган мажлисда иштирок этди. Унда ЖҚВ тадбиркорлар палатаси ходимлари, вилоят маслаҳати депутатлари, вилоят бошқармалари ва энергетика ташкилотларининг раҳбарлари қатнашдилар. Мажлисда Қ. Бўзимбаев минтақанинг минерал хомашёга бой эканини, фойдали қазилмалардан уран ва газ қазиш ишлари олиб борилаётганига тўхталди. – Жанубий Қозоғистон вилояти уран ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланади. Вилоятда 8та уран заводи фаолият юритмоқда. 2016 йилда республика бўйича жами 24,6 минг тонна уран ишлаб чиқарилса, шундан 19 минг тоннаси Жанубий Қозоғистон вилояти ҳиссасига тўғри келади, – деди Қ. Бўзимбаев. Саноатни ривожлантириш мақсадида керакли инфратузилма билан таъминлаб, уларнинг сифатини оширишни айтган минтақа раҳбари электр энергияси ва табиий газ тарифларига тўхталди. – Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича электр қувватига эҳтиёж ўрта ҳисобда соатига 400 МВтни ташкил этади. Унинг 30 фоизи ички манбалар ҳисобидан, 70 фоиздан зиёди шимолий минтақалардан олинади. Вилоятда ҳуқуқий шахсларга мўлжалланган электр энергияси тарифлари бошқа вилоятларга қараганда юқорироқ. Бу, ўз навбатида, вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қийматининг юқори бўлишига, рақобатбардошлиги сусайишига, минтақанинг сармоявий салоҳиятини пасайтиришга олиб келмоқда, – деди ҳоким. Шунга кўра, Шимолий минтақанинг энергия манбаларидан олинадиган электр энергияни арзонлаштириш ҳамда 2018 йилдан электр қуввати бозорини жорий этиш, тарифларга ўзгаришлар киритиш таклифини айтди. Мажлисда ҳоким ўринбосари Ж. Бўкенбаев вилоятдаги аҳоли манзилларини электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш бўйича 2017-2020 йилларда амалга ошириладиган ишлар ҳақида маъруза қилди. Унинг айтишича, вилоятимиз истеъмолчиларини сифатли ва етарли миқдорда электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Шимкент шаҳрида “Бўзариқ”, “Астана 1, 2” қўшимча станциялари қурилиши олиб борилмоқда. Натижада, шаҳардаги саноат корхоналари ва 430 минг одам сифатли электр энергияси билан таъминланади. Бундан ташқари, минтақада яна 7та қўшимча станция қуриш режаланган. Умуман, 2021 йилгача табиий газ билан таъминланган аҳоли манзиллари сони 683га етиб, 81 фоиз ёки 2 млн. 720 минг турғунни ташкил этади. 2020 йилгача Туркистон шаҳри 100 фоиз газлаштирилади. Бу борада вазир Қанат Алдабергенули жорий йил Миллий жамғармадан 734 млн. тенге ажратилиб, Сариоғоч туманидаги қатор аҳоли манзилларига газ қувурлари ётқизилишини маълум қилди.

Мухтабар УСМОНОВА., 2017-04-17, 11:07 1995
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.