26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ХАЛҚ ЭЗГУЛИГИ ЙЎЛИДА

МАҚТААРАЛ ТУМАНИДА ХАЛҚАРО АҲАМИЯТГА ЭГА “ТОШКЕНТ – ТЕРМИЗ” ЙЎНАЛИШИДАГИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ ВА “СИРДАРЁ” ЎТКАЗИШ БЕКАТИ ОЧИЛДИ

Ўзингизга маълум, сўнгги вақтда қардош давлатлар – Қозоғистон ва Ўзбекистон алоқалари ҳамкорлик ва яхши қўшничиликнинг кўп асрлик анъаналари давом этиб, янги босқичга кўтарилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг йилнинг биринчи ярмида бир-неча бор Қозоғистонга ташрифи фикримизнинг далили. Асосийси, Президентлар учрашувида кўплаб ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Мақтаарал туманида халқаро аҳамиятга эга “Тошкент – Термиз” йўналишидаги автомобиль йўли ва “Сирдарё” ўтказиш бекатининг очилиши ҳам қўшни давлатларнинг мақсади муштараклигини англатади.

Стратегик аҳамиятга эга иншо­от­ларнинг очилишида Ўзбекистон Рес­публикаси Бош вазири ўринбосари Улуғбек Розиқулов, ҚР Сармоялар ва тараққиёт вазири ўринбосари Роман Скляр, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев ва маҳаллий аҳоли қатнашди. 

Тадбирнинг биринчи қисми бекатнинг Ўзбекистон томонида ўтиб, унда қўшни давлат санъаткорлари қозоқча қўшиқлари, миллий чолғу асбоблари – карнай-сурнайнинг шўх садолари остида ўзбекча лутф билан меҳмонларни дастурхонга таклиф этишди. 

Табрик сўзларини изҳор қилган Сирдарё вилояти ҳокими Ғ. Мирзаев Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг – “Қозоқдан дўстинг бўлса, йўлдан адашмайсан!”, деган гапини ёдга олиб, мустаҳкамланиб бораётган Қозоғистон ва Ўзбекистон муносабатларига ривож тилади ва Жансейит Қансейитулининг кифтига ўзбекона тўн ёпди.

– 2006 йили ёпилиб қолган йўлнинг қайта очилишига икки давлат раҳбарларининг келишуви натижасида эришилди. Йил бошидан буён икки республика ора­сидаги иқтисодий алоқа сезиларли даражада жонланди. Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг янги ташаббуслари тиғиз алоқани кучайтириб, ҳу­дудлар тараққиётига туртки бермоқда. Икки давлат раҳбарининг Астана шаҳри ва Сариоғочдаги учра­шуви, пойтахтимиздаги Ўзбекистон анжумани, май ойида Шимкент шаҳри­да ўтган Тошкент шаҳри маҳсулот етиштирувчиларининг ярмаркаси гапи­мизнинг далили, – деди минтақа раҳбари.

Мақтааралликларнинг Тошкентга борадиган  халқаро авто­мобиль йўли Қозоғистон Респуб­лика­сининг Алмати, Жамбил ва Жанубий Қозоғистон вилоятлари орқали Ўзбе­кистонга ўтади. Йўлнинг Мақтаарал туманига тегишли қисми 24,1 чақиримни ташкил қилади. Мазкур йўлнинг фойдаланишга берилиши 350 минг аҳолига эга Мақтаарал тумани аҳлининг масофасини 80 чақиримга қисқартиради. Шунингдек, Ўзбекистон аҳолиси учун Тошкент шаҳридан Жиззах орқали Самарқанд шаҳрига йўли 55 чақиримга қисқарди. “Сирдарё” чегара бекати бир кунда 5 минг одам ва 200 автомашинани ўтказиш имкониятига эга. Яқин келажакда бу ердан юк машиналарини ҳам ўтказиш йўлга қўйилади.

Таъкидлаш жоиз, Қозоғистон экс­портининг Ўзбе­кистондаги асосий йўналишлари нефть ва нефть маҳсу­лотлари, ун маҳсулотлари, ғалла, қо­ра ва рангли металл, цемент, трансфор­маторлар, кимёвий маҳсулотлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланади. Ўзбекистон эса бизга пахта толаси, енгил саноат маҳсулотлари, минерал ўғит, пластмасса, ёғоч, гипс сингари ашёларни экспорт қилади. 

Жанубий Қозоғистон вилояти респуб­ликамизда аҳолиси зич жойлашганлиги билан ажралиб туради. 2016 йил натижасига кўра, Ўзбекистон билан орадаги ташқи савдо 1,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этган бўлса, унинг 30 фоизи (532,4 млн. АҚШ доллари) Жанубий Қозоғистон вилоятига тўғри келади.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-07-13, 11:03
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.