26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Қазына” “Алтын Қаракөз” халқаро танлови ғолиби

Туркия Республикасининг Бурса шаҳрида ўтган 31-Халқаро “Алтын Қаракөз” фольклор рақс танловида иштирок этган вилоятимизнинг “Қазына” рақс дастаси биринчи ўринни эгаллади. “Алтын Қаракөз” санъат юлдузларининг халқаро мусобақаси тарихида Қозоғистон раққосалари илк бора иштирок этиб ғолиб бўлишди. 

Мусобақага Қозоғистон Республикаси ҳамда Озарбайжон, Чили, Косово, Черногория, Грузия, Белоруссия, Аргентина, Албания, Македония, Қирғизистон, Филиппин, Хитой, Босния ва Герцеговина, Кипр, Молдавия, Бошқирдистон, Ҳиндистон, Руминия, Татаристон ҳамда Болгария каби 21та давлатнинг рақс гуруҳлари иштирок этишиб, ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Рақс – санъати бойлигини кўрсата олган ҳар бир давлатнинг раққосалари орасидан олий ўрин қозоғистонликларга берилса, иккинчи ўринга Молдавия санъаткорлари лойиқ топилди ва “Кумис Қаракөз” мукофоти билан тақдирланди. “Қола Қаракөз” Грузиянинг рақс гуруҳига берилди. 

Туркия Республикасининг Маданият ва туризм вазирлиги, Бурса муниципалитети ҳамда Турксой Халқаро ташкилотининг ташаббуси билан ўтказилган “Алтын Қаракөз” фольклор рақс танловида иштирок этган “Қазына” рақс дастасига Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимилиги ҳамда Қозоғистоннинг Туркиядаги элчихонаси қўллов кўрсатди. 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-07-14, 18:44 244
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.