26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Энди мен улғайдим, ОНА!

Кўксингизга гўдакдек бош қўярдим, Она!

Қучоғингизда бир меҳрга тўярдим, Она!

Шунда бир хилқат ҳис туярдим, Она!

Сиз йўқсиз, энди мен улғайдим, Она.

 

Сиз борсиз, ўзимни ҳали ёш дердим,

Гарчи кўпларга мен раҳбар, бош эдим.

Оллоҳим, энди бир зўр бардош бергил,

Сиз йўқсиз, энди мен улғайдим, Она!

 

Дуоларингиз гўё менга қанот берарди,

Дардларимга чидам, сабот берарди.

Сиз-ла ўтган ҳар бир дам мукофот эрди,

Сиз йўқсиз, энди мен улғайдим, Она!

 

Сиз йўқсиз, кўп нарса йўқотгандайман,

Айрилиқ қийноғин кўп тортгандайман.

Тақдир азал қошида лол қотгандайман

Сиз йўқсиз, энди мен улғайдим, Она!

 

Қартаймас одамлар онаси бўлса,

Онасини ким қияр, гар  юзга тўлса.

Қанийди, бандасин айтгани бўлса,

Сиз йўқсиз, энди мен улғайдим Она!

 

Оналарни кузатмоқ фарзандга мерос,

Ҳар синовга шукр бандасига хос.

Бир фарзанд бўлайлик, онамиз дуосига мос,

Сиз истагандек бугун улғайдим, Она!

 

Жойларингиз жаннатдан бўлсин, Онажон!

  

 

Робия ҚАМЧИБЕК қизи. Сариоғоч тумани., 2017-07-14, 19:39 750
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.