26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Яхшидур, ортингдан яхши ном қолса

Туркистон шаҳридан 50 чақирим нарида, сўлим Қоратоғ этакларида жойлашган Янги Иқон қишлоғи марказида бир неча йил муқаддам муҳташам масжид фойдаланишга топширилган эди. Шаҳардан, вилоятдан, қолаверса, шу қишлоқдан кўп инсонлар ушбу масканга ҳидоят йўлида ташриф буюрдилар. 

Халқимизда “Бир киши ариқ қазийди, минг киши сув ичади. Бир киши дарахт экса минг киши мевасини ейди”, каби ҳикматли нақллар кўп. Қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, фахрий устоз Ўсар Эргаш ўғли Неъматуллаев ҳамроҳлигида тўқсон ёш сари бардам одимлаётган меҳнат фахрийси, ўтган йилларда ўн ҳамқишлоғини ўз ҳисобидан обуна қилдирган, жорий йилда "Жанубий Қозоғистон"га бир йиллик обунани расмийлаштирган оқсоқол Давбой Мамуновнинг файзли хонадонига саҳарги салқинда кириб бордик. Кундузи ҳарорат тафти ҳаддан зиёд бўлгани сабабли асосан эрталабки ва кечки салқинда ишлашга мажбур бўлдик. 

Ташрифимиз мақсад-муддаосини тушунган Давбой оқсоқол вазминлик билан хотира дафтарини варақлаб, бошидан ўтган воқеаларни гапириб берди. Кўп фурсат ўтмай, қишлоқ имоми Абдуқодир Хидиралиев ҳам етиб келиб, ўз фикрини билдирди. 

– Жияним, тадбиркор Валихон Мусаев шаҳарда муҳташам масжид бунёд этиб, фойдаланишга топширгач, қадрдон қишлоғимизда ҳам шундай қурилишни бунёд этсак қандай бўларкан, деб қишлоқ имоми Абдуқодир Хидиралиев билан бир эмас, бир неча марта сафарга чиққанмиз, – деди Давбой оқсоқол.

Масжид, боз устига, 500 ўринли муҳташам иншоотни бунёд этиш ҳазилакам маблағ, иш кучи, имконият талаб этиши ҳақиқат. Дастлаб, жияним бу ишни "вақт – ҳакам" қабилида режага киритсада, вақтини аниқ қилмай турди. Буни қаранг, шу орада Нурхон укам қазо қилиб, жияним, унинг онаси Гулжон Мамадали қизи Рўзиматова қишлоққа таъзияга келишди. Дуои фотиҳадан сўнг Гулжон қатъий қилиб: "Менинг киндик қоним шу заминга тўкилган, Масжид қуриш ниятингни пайсалга солмай, бошласанг яхши бўлармиди", деди ўғлига. Валихон жиян ҳам "Бошлаймиз, ҳужжатларни тайёрлаб беринг", – деди менга юзланиб. У пайтда қишлоқ ҳокими Бўстон Тожиддинов эди. Иш жадал давом этиб, қурилиш учун жой ажратилди. Тойир Абдаев барча ҳужжатларни тахт қилди. Уларни қўлимизга олиб, қишлоққа бордик. Янги Иқондаги яна бир энг улкан янгиликни барпо этаётганимиздан бағоят хурсанд эдик. 

– 2011 йили 21 апрелида қурилиш ишлари бошланди. Бош ҳомий – жияним Валихон Мусаев бўлса ҳам, қишлоғимиз аҳли, ёшу қари бир жон бир тан бўлиб, ушбу қурилишга ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилди. Барчани санаб ўтиш қийин, лекин Сайлов Тўрахонов, Тошпўлат Мирзахонов, Абдували Акромов, Ўрдабоши тумани, Қорақум овулидан Эрманбай Сатенов, Рустам Комилов каби ўнлаб ҳимматли инсонларни тилга олиш жоиз. Ўғлим Сергей бир ой давомида қурилишда холис меҳнат қилди. 2014 йилнинг 25 июнида масжид қурилиши якунланиб, унинг тантанали очилиш маросимида жуда кўп меҳмонлар қатнашдилар. Элга ош тортилди. Бири кам дунё, дейдилар. Бош ҳомий Мусаевга масжид битгач, қишлоқ аҳли биргалашиб, битта арғумоқ от миндирамиз, деган ниятимиз амалга ошмай қолганини эътиборга олмаганда, ҳаммаси кўнгилдагидек. А. Хидиралиев тиниб тинчимас инсон. Халқни маънавиятга, ёшларни ҳидоятга бошлаш мақсадида кўп тадбирлар ташкил этади. Неварам Оғабек мана шундай танловларда ғолибликни қўлга киритгани мен учун катта фахр ва қувонч, – дейди Давбой оқсоқол. 

Қишлоқ имоми А. Хидиралиев эса ушбу мақола тайёрланиш жараёнида масжид қурилиши тарихини батафсил жамлаб олиш даркорлигини ният этиб қўйди. Суҳбатимиз поёнида эса у масжид намозхонларини "Жанубий Қозоғистон"га обунага чорлаш борасида ишга киришиб, ҳозирча 10 нусха, кейинчалик яна кўпайтиришга ваъда қилди. 

Ишда ривож, танда соғлиқ, элда эса, тинчлик барқарор бўлсин, деб қоламиз отахонга.  

 

 

Суратда: Давбой Мамунов ва  Абдуқодир Хидиралиев.

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-14, 19:40 198
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.