26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
РОССИЯГА 51 минг тонна қовун-тарвуз сотилди

Жорий йил Мақтаарал туманида экин майдони 131,4 минг гектарни таш­кил этди. Унинг 94 минг гектарида пахта, 24 минг гектарида полиз экинлари етиштирилса, 368,4 гектарга кун­га­­­бо­­­­қар, 85 гектарга картошка, 2417,3 гектарга сабзавот экилиб, 56 гектар ерда узумзор барпо этилган.

“Пахтачилик маркази” ҳисобланган Мирзачўл полиз маҳсулотлари етиштириш борасида ҳам республикада пешқадам. 

Жорий йил вилоят бўйича 57 минг гектар ерга қовун-тарвуз экилиб, бугунги кунда 224 минг тонна маҳсулот йиғиштириб олинган. Маҳсулотнинг 166 минг тоннаси тарвуз, 58 минг тоннаси эса қовун.

Деҳқонлар бугунги кунда териб олинган полиз маҳсулотларини маҳаллий савдо ўринларидан ташқари, мамлакатимизнинг ўзга ҳудудлари ва хориж давлатларига экспорт қилмоқда. Масалан, Россияга 35 минг тонна тарвуз, 16 минг тонна қовун, Беларус Республикасига  481 минг тонна қовун-тарвуз жўнатилган. Болтиқ бўйидаги Латвияга эса 127 тонна қовун экспорт қилинган.

Мирзачўллик деҳқонлар ҳозирги кунгача 74 минг тонна қовун-тарвуз сотган. Унинг 70 фоизи хорижий  элларга экспорт қилинган. 

Мақтаараллик деҳқонлар ўтган йили жами 7,6 млрд. тенгелик қовун-тарвуз сотган. Жорий йил қовун-тарвуз экилган ер майдони 1000 гектарга кенгайган. Даромад ҳам шунга яраша бўлиши кутилмоқда.

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-07-14, 19:42 261
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.