26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Далага меҳр қўйган йигит

Воҳиддин қарийб 18 йил давлат хизматида фаолият юритган. Баъзи сабабларга кўра, айни пайтда бошқа соҳада иш­лашига тўғри келяпти. У кишини туман маркази–Оқсувкентда учратиб, ҳол-аҳвол сўрашдик, офтобда қорайган чеҳрасидан шун­­­доққина даладан кела­ётгани билиниб турарди. 

 

Чунки, бултур уч гектар ерга картошка экиб, мўл ҳосил олганидан хабардор эдим. Суҳбат асносида Воҳиддин “Жанубий Қозоғистон” газетаси фаолияти ва обуна масаласи билан ҳам қизиқди. Хайрлашув олдидан ўзи ҳамда барча оила аъзолари бу давлат нашрига албатта обуна бўлишини айт­ди. Қорамуртга йўлим тушиб, қишлоқнинг “Араб­­­бобо” даҳа­сидаги «Умарали ота» деҳқон хўжалиги даласига йўл олдим. Жами саккиз гектар майдоннинг уч гектаридан кўп­роғи суғормали ер бўлиб, бир ярим гектарида картошка, қолган майдонларда эса бақлажон, булғор қалампири етиштирилаётган экан. 

Яна озроқ жойига нўхат ҳамда маккажўҳори экилган. Воҳиддин эса оила аъзолари билан экинни бегона ўтлардан тозалаётган экан. Тушлик вақти бўлиб Во­ҳиддин барчани дала бошидаги чайлага чорлади. Маълум бў­лишича, деҳқон хўжалиги да­ла­сида беш ака-ука, яъни, оилада Воҳиддиндан ташқари яна, Нуриддин, Робиддин, Шаҳ­риддин ва Ибратжонлар ҳам­корликда бир­галашиб меҳнат қилишаркан. Бу яна бир бор Умаралиевлар оиласидаги аҳиллик, иноқлик натижаси. 

– Мана, кўриб тур­ганингиздек, ўтган йили картошкадан мўл ҳосил олган эдик. Шу сабабли, бу йил 1,5 гектарга етадиган картошка уруғи ўзимиздан чиқди. Яна 0,8 гектарга булғор қалампири, 0,7 гектарга эса бақлажон экканмиз. Мўл ҳосилдан умидвормиз. Кўз тег­ма­син, экин суви вақ­тида келиб турибди. Кузда ҳамма ҳосилни йиғиштириб олгач, олинган да­ромадни ўртада тақсимлаб оламиз, – деди суҳбатдошим.

Даладан қайтаётиб, ота-она хонадонига бош суқдик. 80 ёшни қоралаётган Қўрғонбой ота ва Мавжуда ая бир умр Киров номли жамоа хўжалигида меҳнат қилишган, айни пайтда кенжатойлари Ибратжон билан умргузаронлик қилишмоқда. Қизлари Мақсуда ва Мавжуда ҳаётда ўз ўринларини топишган, олий маълумотли педогоглар.

Юқорида бу оиланинг “Жа­­нубий Қозоғистон” газе­­­­та­сига тўлиқ обуна бўлганини бежиз эслатмадим. Сир эмас­­­­ки, кейинги пайтда ак­са­ри обуначиларимиз таъ­­лим ва соғликни сақлаш хо­­­димларидир. Бир вақтлар жамоа хўжаликлари газетамизга ёппасига ёзилишар ва бу би­­­лан обуна режасининг тўлиқ бажарилишига ўзларининг му­носиб ҳиссасини қўшишарди. Ҳозир эса уларнинг ҳаммаси ху­сусий деҳқон хўжакликлари тузиб олишган. Демак, Во­­­ҳид­дин каби деҳқончилик би­лан шуғулланиб, оила теб­ра­таётганлар етарли. Бироқ ав­валгидек газетага ёзи­лиш ма­саласи кўнгилдагидек эмас. 

Ўз навбатида қорамуртлик Умаралиевлар оиласининг бу борадаги ташаббусларини ол­қишласак арзийди. Зеро, даврий нашр билан чин маънода ош­нолик чинакам миллатпарвар, элпарвар инсонларга хос фази­латдир. Улардан ибрат олиб, суюкли “Жанубий Қозоғистон” газетаси ҳар бир хонадонга кириб боришига имкон яратайлик. Во­ҳиддинни ҳеч иккиланмай шундай олижаноб ҳамюртлар қаторига қўшиш мумкин.

 

Суратларда: Қўрғонбой ота ва Мавжуда аялар оилада қўрғон; далада ичилган чой нақадар тотли.

 

 

И. КАРИМОВ, 2017-07-14, 19:44 628
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.