26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистоннинг жанубида мева-резаворлар агропарклари ташкил этилади

“Аграр насия корпорацияси” ҲЖ, Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳокимлиги ва “Шимкент” ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси” Миллий компанияси” ҳиссадорлик жамияти орасида ҳамкорлик тўғрисидаги уч томонлама меморандум имзоланди.

Мақсад – Жанубий Қозоғистон вилоятида мева-резаворларни сақлаш учун омборлар қуриб, олма боғларини тиклаш, қайта ишлаш корхонларини ривожлантириш. 

Тадбирга Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳокими Жансейит Туймебаев, “Аграр насия корпорацияси” ҲЖ бошқаруви раиси Нармухан Сарибаев, “Шимкент” ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси” МК” ҲЖ бошқаруви раиси Айтмухаммед Алдажаров қатнашиб, келгусида амалга ошириладиган ишлар пухталанди. 

Уч томонлама келишувга мувофиқ, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги ер участкалари, инфратузилма ва иншоот қурилишини ўз зиммасига олса, “Шимкент” ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси” МК” ҲЖ лойиҳанинг оператори сифатида сармоядорларни жалб этиб, маблағ ажратиб, агросоҳада меҳнат қилаётган деҳқон хўжаликлари билан шартнома тузиш масъулиятини олди. Шунингдек, “Агронасия корпорацияси” ҲЖ мижозларни жалб этиб, экспортга йўналтирилган “АгроЭкспорт” дастури доирасида имтиёз билан молиялаштиришни амалга оширади.

Бу шартнома ўз навбатида минтақамиздаги боғдорчиликни ривожлантириб, юқори мультипликатив натижаларга эришишга ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида, контейнер ясаш, маҳсулотларни қоплаш, техникани йиғиш, томчилатиб суғориш ҳамда яна бошқа ишлаб чиқаришлар бўйича лойиҳалар тузиш имкониятини беради.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-07-14, 19:49 180
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.