26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёҳликни ривожлантириш коммунал масалани ҳал этишдан бошланади

Жибек жўли қишлоқ округида жойлашган “Сарыағаш жер сыйы” МЧБ асосан тропик ҳудудда етиштирилган мева турларини жануб минтақасига мослаштиришда улкан тажриба тўпламоқда. Ҳозирда хўжаликда иқлими иссиқ минтақада ўсадиган лимон, банан каби бир неча мева турларини ўстириш йўлга қўйилган.

2002 йилдан буён хўжалик 95 гектар ерда йилига 200 минг дона мева, 700 минг дона узум кўчатларини етиштириш билан шуғулланиб келади. Нафақат минтақамиз балки, бошқа вилоятларнинг қишлоқ хўжалиги мутахассислари кўчатларни буюртма асосида харид қилишади. Хўжаликнинг йиллик даромади 90 млн. тенгедан ошади.

Мутахассисларнинг айтишича, Жанубий Қозоғистон, Алмати ҳамда Жамбил вилоятларининг узум етиштиришдаги асосий муаммоси уни қишки совуқдан асраш. Бугунги кунда тажриба сифатида узум кўчатларини қиш мавсумида фольга билан ўраб қўйиш усули қўлланилмоқда.

– Жануб ҳудудида узум кўчатини қишда сақлаш учун ерга кўмади. Биз ярим гектардаги узумни фольгага ўраб, совуқдан сақлаймиз, – дейди хўжалик раҳбари. Биродарликда 48 одам доимий иш билан таъминланган. Бу ерда йил бўйи иш тўхтамайди. Ҳозир кўчатларни пайвандлаш ишлари авжида.

Журналистлар гуруҳининг навбатдаги иншооти янги санаторийда давом этди.

– Бугунги кунда Сариоғоч туманининг курорт ҳудудида 22та даволаш-соғломлаштириш маркази дам олувчиларга хизмат кўрсатади. Бу ерда минерал ва термал сувлар орқали инсон организми даволанади. Ушбу санаторийлар қаторига бу йил “Ақ тілек” сиҳатгоҳи ҳам қўшилди. 2014 йилда ўз маблағим ҳисобидан қурилишни бошладим. Ер майдони 55 гектарга эга иншоот қурилиши уч йилда битди. 170 ўринли сиҳатгоҳни тиклашга 505 миллион тенге маблағ сарфланди. Бугунги кунда 100 киши иш билан таъминланган. Дастлабки дам олувчиларни қабул қилдик. Янги масканни энг сўнгги русумдаги тиббий ускуналар билан жиҳозладик, – деди санаторий директори Тилек Минжасаров.

Ҳалокатли аҳволда фаолият юритаётган бекатни қайта қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжати тайёрланиб, давлат таҳлилидан ижобий натижасини олди. Қуввати бир кеча-кундузда 3100 куб метргача кариз сувларини қабуллаб-тозалаш имконига эга лойиҳани амалга оширишга магистралли кариз тизимининг устидаги тўйхоналар, савдо нуқталари, бозор тўсиқ бўлмоқда. Ушбу масала бўйича икки томоннинг жанжали судгача етиб, “Сарыағаш” курортининг талаблари қанотлантирилди. Албатта, кундалик даромад топаётган тадбиркорлар суд қароридан норози.

Биз 6 нафар тадбиркор 120 кишини иш билан таъминлаганмиз. Бу ерларни сотиб олганмиз. Иншоотлар остидан кариз тизими ўтган деб, суд қарори чиққан. Аммо, бизда нима айб, бизни ким ҳимоя қилади?, – дейди тадбиркор Ғ. Шўпанов.

“Сарыағаш” даволаш-соғломлаштириш марказининг ижровий директори Аширбек Пўлатовнинг айтишича, Кўктерак кентида 750 уй, 4030 аҳоли бор. Кентдаги 180 квартирали 15 кўп қаватли уй ва 25 хусусий уй мазкур мажмуанинг кариз тизимига қўшилган. Сайёҳлик дастури бўйича Кўктерак кентидаги 22та соғломлаштириш марказига яна 10та иншоот қуриш режалаштирилган.

Туман ҳокимлиги вакиллари савдо-сотиқ орқали, оила тебратаётган фуқароларнинг масаласи эътиборда бўлишини маълум қилишди.

 

 

М. УСМОНОВА, 2017-07-14, 19:51 796
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.