26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миллионинчи меҳмон – муаллима!

Астанада ЭКСПО–2017 кўргазмаси давом этмоқда. 11 июль соат 18.06да унинг кириш жойида ўрнатилган ҳисоблагич миллионинчи меҳмоннинг кириб келганини аниқлади. 

Астанада яшовчи 27 ёшли Гулжихан Жанабергенова кўргазмага турмуш ўртоғи ва 3 ёшли қизалоғи билан ташриф буюрган экан. 

– Мен 76-сонли лицей мактабида муаллима бўлиб ишлайман, – деди у. – Иккинчи марта ташриф буюрмоқдаман. Аввалги сафар “Нур-Әлем” павильонини кўриб чиқишга улгурмагандим. Шунинг учун ҳам биринчи навбатда Қозоғистон кўргазмасига йўл олмоқчимиз. Ростини айтсам бундай омад келишини кутмагандим...

Миллионинчи сайёҳни қутлаш учун медиамарказга “Астана ЭКСПО–2017” Миллий компанияси раиси Ахметжан Есимов шахсан ташриф буюрди ва қимматли совға, кўргазмага ҳамда Ди Солей Циркига кириш чиптасини тақдим этди.

– Биз ЭКСПО кўргазмасига 2 миллион нафар атрофида меҳмон келишини режалагандик, – деди ўз сўзида А. Есимов. – Аммо бир ой ўтар-ўтмас ташриф буюрганлар сони 1 миллиондан ошди. Улкан кўргазмани тақдим этарканмиз, албатта ҳаяжонлангандик. Энди эса қозоғистонликлар уни самимий кутиб олганига ишонч ҳосил қилдик.

 

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-07-14, 19:56 618
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.