26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ж. Туймебаев: “Уй-жой нархини Арзонлаштириш керак”

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев раислигида қурилиш ва лойиҳалаш ишлари юзасидан йиғилиш ўтди. Унда яқинда минтақамиздан сайланган ҚР Парламенти Сенати депутати Алимжан Қуртаев ҳам иштирок этди.  

Вилоят қурилиш бошқармаси раҳбари Қуттибек Жамашевнинг маърузасига кўра, жорий йилда қурилиши олиб борилаётган 196 иншоотдан 121 таси фойдаланишга топширилади. Қолганлари эса келгуси йилга ўтади. Аҳоли эҳтиёжи учун бунёд этилаётган биноларнинг 29 таси таълим, 34 таси соғликни сақлаш, 3 таси маданият, 1 таси ижтимоий таъминотга қарашли. Қолганлари – уй-жой. 

Йил бошидан буён 5 та таълим, 4 та соғликни сақлаш, 3 та муҳандислик-алоқа иншооти ва биттадан уй-жой, ижтимоий таъминот иншооти фойдаланишга топширилди. 2017 йил охиригача 6375 квартирали 115 кўп қаватли уй навбатда турганларга топширилади. 

Вилоят ҳокими маълумотларни тинглаб, Шимкент шаҳрида кўп қаватли бинолар қурилишини кўпайтириш зарурлигини айтди. Бунинг учун зарур молиявий захираларни жалб этиш, уй-жой биноларининг меъморий жиҳатлари, сифати, квартираларнинг ички жойлашишига эътибор қаратишга чақирди.

– Уй-жойларда бир, бир ярим хонали, ҳали оила қурмаган шахсларга мўлжалланган квартиралар ҳам қуриш зарур, – деди минтақа раҳбари. – Шунингдек, оилавий, талабалар ётоқхоналарини қуришни кўпайтириш керак. Уй-жойлар қурилишида янги технологиялардан фойдаланиш, замонавий, сифатли материалларни қўллаш, энг муҳими, уй-жойлар нархини арзонлаштиришга эътибор қаратиш керак.

Вилоят ҳокими, шунингдек, мактаб, болалар боғчалари, тиббиёт муассасалари каби ўта муҳим иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашга узоқ вақт сарфланаётганини танқид остига олди ва халқ фаровонлиги учун зарур шароитлар яратилишида барча тасдиқланган меъёрларга риоя қилиниши шартлигини кўрсатиб ўтди.

 

 

А. САРМОНОВ, 2017-07-14, 19:57
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.