26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЭКСПО кўргазмасини бугунгача 2250 жанубийқозоғистонлик ўқувчи бориб томоша қилди

Бугунги кунда Шимкент шаҳридан Астанада ўтаётган халқаро кўргазмага ўқувчиларнинг тўққизинчи гуруҳи жўнади. Шимкент шаҳар таълим бўлими раҳбариятининг маълумотига кўра, йўлга чиққан ўқувчиларга барча имкониятлар яратилмоқда. Ҳар 10 болага бир етакчи ва 2 шифокор мутахассис бириктирилган. Астанага етгач, ўқувчилар Назарбаев мактабининг ётоқхонасига жойлашади. Улар шу ерда овқатланишади.

Саёҳатнинг дастлабки кунида бир гуруҳ фаоллар кўргазманинг асосий иншооти – “Нурли алем” миллий павильони, шунингдек, хорижликлар тавсия қилган замонавий технологиянинг янги муваффақиятларини томоша қилиб, янги энергия манбаи бўладиган лойиҳалар ҳудуди билан танишади. Иккинчи кунида Элўрдамиздаги қатор маданият масканлари – ҚР Миллий музейи ва Тинчлик ва Тотувлик саройи, “Астана-Байтерек” монументал биноси, “Президент” хиёбони каби йирик иншоотларни оралайди. “Астана-ЭКСПО-2017” ихтисослаштирилган кўргазмасига ташриф буюрган ўқувчилар учун беш кунлик дастур тасдиқланган. Унга кўра болалар йўл юриш билетлари ва 4 маҳал овқат билан бепул таъминланади. 

– Ҳаяжондаман. Жанубдан кўргазмага келиш – мен учун бахт! Олган таассуротларимни сўз билан таърифлай олмайман! Халқаро маданий тадбирда хорижлик тадбиркорларнинг муваффақиятлари билан танишиб, янги технологиянинг кенг имкониятларини сараладим. Келажакда мен ҳам олим бўлгим келади. Элимнинг эзгулиги учун илмий тадқиқотлар олиб бориб, ривожланган давлатлар билан тенглаша олиш йўлида хизмат қилиш – мақсадим, – дейди Қ. Спатаев номли 7-сонли мактаб-лицейи ўқувчиси Асел Мусиретали.

Айтиш жоизки, ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасига йўлланма аълочи ўқувчиларгагина эмас, ижтимоий кам таъминланган оила фарзандларига ҳам берилган. 1650 ўқувчи учун давлат томонидан махсус маблағ ажратилса, 2000 болага ота-оналари ва маҳаллий тадбиркорлар ҳомийлик қилди. Яъни, ҳозиргача 2250 ўқувчи кўргазмани томоша қилиб қайтган бўлса, қолган 1400 ўқувчи жорий йилнинг сентябрь ойигача Элўрдамизга бориб, маданий тадбирни кўриб келишади.

 

 

Малика АБДУРАИМОВА, 2017-07-14, 19:58 1387
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.