26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Маҳсулотлари харидоргир корхона

Вилоят ҳокими “Қазмедприбор” фаолияти билан танишди Вилоятимиз соғликни сақлаш соҳаси учун замонавий тиббиёт ускуналари ва жиҳозлари ишлаб чиқаришда республикада пешқадам, десак муболаға бўлмайди. Мамлакат аҳолисини арзон ва сифатли тиббиёт буюмлари билан таъминлаётган “Kazmedpribor Holding” МЧБ фаолияти билан яқиндан танишган минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатига юқори баҳо берди. Айтиш жоизки, мазкур корхона 2005 йилда “Бизнеснинг йўл харитаси – 2020” давлат дастури доирасида очилганди. Бугунги кунда корхона рентген жиҳозлари ва тиббий ускуналар ишлаб чиқариб, доривор маҳсулот етиштириш билан шуғулланади. Халқаро андазалар сертификатига эга завод юртимиздаги касалхоналарни УТТ ускунасидан бошлаб, жарроҳилик бўлимига керакли жиҳозларгача тўлиқ таъминламоқда. Сўнгги намунадаги инновациявий лойиҳаларни амалга ошириш учун корхона Япония, Испания, Корея сингари тараққий этган давлатларнинг заводлари билан тиғиз алоқа ўрнатган. Бу ерда 150 нафар ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда. – Корхонанинг иши барқарор. Маҳсулотларига талаб кучли. Бу ерда ясалган ускуна-жиҳозлар чет элникидан қолишмайди. Давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган заводнинг салоҳияти юқори, шу сабабли даромади катта. Энг асосийси – корхона раҳбарияти изланиш ва ҳаракатда, – деди Ж. Туймебаев. Бугунги кунда “КазМедПрибор” корхонасида 400 турдан зиёд тиббиёт ускуналари ва жиҳозлари ишлаб чиқарилмоқда. Умуман, завод йилига 60 минг дона тиббий жиҳоз чиқариш қувватига эга. Шунингдек, бу ерда тез тиббий ёрдам машинасига керакли ускуналардан ташқари, электрокардиографлар, тиббий мониторлар ясалади. Сифатли ва арзон маҳсулотларга талаб йил сайин ортиб бормоқда. Ҳатто, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистондан ҳам буюртмалар туша бошлабди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-04-17, 11:12 186
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.