26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ғолиб ижодкорлар тақдирланди

ЭКСПО 2017 – Халқаро кўргазмасининг маданий дастурлари доирасида Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги Қозоғистон халқи Ассамблеяси ҳамда Қозоғистон театрлар ҳамжамияти кўмагида 8-12 июль кунлари Астана шаҳрида Қозоғистон миллий театрларининг IV республика фестивали ўтди.

Унда иштирок этган етти театр – Қудис Қўжамияров номидаги республика давлат академик уйғур мусиқий-комедия театри, республика давлат академик корейс мусиқий-комедия театри, республика академик немис драма театри, Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек драма театри, М. Горький номидаги Давлат академик рус драма театри, Ақмўла вилоят рус драма театри, Астана шаҳар Ёшлар театри беш кун давомида астаналиклар ва пойтахт меҳмонларининг олқишига сазовор бўлди.

Фестивалга Астана шаҳар Қ. Қуанишбаев номидаги Давлат академик қозоқ мусиқий-драма театри бадиий раҳбари, театр ва кино режиссёри, Қозоғистон халқ артисти, Ленин комсомоли ва 

Ш. Айтматов номидаги халқаро мукофотларнинг совриндори, профессор, драматург Талғат Теменов бошчилигида режиссёр, “Тарлан” ва ”Еңлікгүл” мукофотларининг совриндори, Манғистов вилоят мусиқий-драма театрининг бадиий раҳбари Гулсина Мерғалиева, Қозоғистон халқи Ассамблеясининг шўъба мудири Назипа Шанай сингари театр ва жамоат арбоблари ҳакамлик қилишди. Фестивалнинг муҳокама ишларида театр режиссёри Давид Папава (Буюк Британия), мустақил танқидчи, руҳшунос Сара Памела (Ирландия), профессор, фалсафа фанлари доктори, Ш. Айтматов номидаги академия раҳбари Раҳима Абдувалиева (Германия) фаол қатнашдилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра:

 “Энг яхши спектакль” номинациясига Цой Ен Гиннинг “Қиролича бўлиш осонми?” спектакли учун республика давлат академик корейс мусиқий-комедия театри;

 “Тарихий мавзудаги режиссёрлик кашфиёти учун” номинациясига Абиш Кекилбаевнинг “Нартәуекел” спектакли учун Астана шаҳар Ёшлар театри режиссёри Нурқанат Жақипбай;

 “Режиссёрлик изланиши учун” номинациясига И. В. Гётенинг “Сцены из Фауста” спектакли учун республика академик немис драма театри режиссёри Наталья Дубс;

 “Энг яхши актёрлар жамоаси” номинациясига Л. Соловьевнинг “Хўжа Насриддин Сайрамда” спектакли учун Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек драма театри;

 “Энг яхши сценография” номинациясига А. Островскийнинг “Бесприданница” спектакли учун Ақмўла вилоят рус драма театри;

 “Энг яхши аёл роли” номинациясига Л. Толстойнинг “Анна Каренина” спектаклидаги Анна Каренина роли учун М. Горький номидаги Давлат академик рус драма театри актрисаси Светлана Фортуна;

 “Энг яхши эркак роли” номинациясига А. Кекилбаевнинг “Нартәуекел” спектаклидаги Абилайхон роли учун Астана шаҳар Ёшлар театри актёри Адил Ахметов;

 “Иккинчи пландаги энг яхши аёл роли” номинациясига И. Зайниевнинг “Жусанның ащы иісі” спектаклидаги Разия роли учун Қ. Қўжамияров номидаги республика давлат академик уйғур мусиқий-комедия театри актрисаси Гулбаҳор Носирова;

 “Иккинчи пландаги энг яхши эркак роли” номинациясига Л. Соловьевнинг “Хўжа Насриддин Сайрамда” спектаклидаги харам бошлиғи роли учун Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек драма театри актёри Рустам Саидхўжаев;

“Үміт” номинациясига А. Островскийнинг “Бесприданница” спектаклидаги Карандишев роли учун Ақмўла вилоят рус драма театри актёри Андрей Шаповалов лойиқ топилди.

Миллий маданий фестиваль Қозоғистонда яшаб, мамлакат ривожига ҳисса қўшиб келаётган турли миллат вакилларини бир жойга жамлаб, ижодларини кенг оммага намойиш этишга имкон яратиб бермоқда.

 

 

P.S. Республика миқёсидаги нуфузли танловда иккита номинацияда ғолиб бўлган Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек драма театри жамоасини улкан ютуқ билан қутлаймиз ва ижодий муваффақият тилаймиз.   

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2017-07-17, 18:10 239
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.