26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тарвуз ёрдамида тери ва сочингизга кўрк бағишланг

Юртимизда – ёз. Бу фаслда табиат бизга тақдим этадиган неъматлардан нафақат аъзоларингизни дармондориларга бойитиш, балки янада чиройли ва жозибали бўлиш мақсадида ҳам фойдаланишимиз мумкин. 

Шундай неъматлардан бири тарвуз бўлиб, қуйида ундан гўзаллик ва бетакрорлик учун қандай фойдаланиш мумкинлигини келтириб ўтамиз. Тарвузнинг саломатлик учун кўплаб фойдали хусусиятларга эга эканлигини билганлигимиз учун ушбу мақолада унинг фақат гўзаллик борасидаги жиҳатларига тўхталамиз.

 

Гўзаллик учун тарвуз

Тарвузнинг чиройга таъсири ҳақида сўз юрита туриб, тарвузли парҳез ҳақида тўхталмасликнинг иложи йўқ. 100 грамм тарвуз эти атиги 38 Ккал.га эга эканлиги туфайли унинг ёрдамида ортиқча вазндан қутулиш мумкин.

 

Тарвузнинг фойдали таркиби

Албатта тарвузнинг 90 фоизи сувдан иборат. Шу билан бирга тарвуз пектин, ўсимлик оқсили, минерал моддалар, шунингдек, Б гуруҳидаги дармондориларга бой. Тарвузнинг устун жиҳати у ёғли ва қуруқ терига бирдай наф бериб, уни тетиклаштиради.

 

Тери гўзаллиги учун

– Тарвуз шарбати ажойиб тетиклаштирувчи восита бўлганлиги боис, терининг осилиб, шалвираб қолишига қарши фойдаланиш мумкин. Бунинг учун тарвуз шарбатига салфеткани намлаб, уни терида 15 дақиқа ушлаб туриш кифоя. Бунда тарвуз шарбати илиқ бўлиши лозим.

– Тарвуз шарбатидан тайёрланадиган муз бўлакчалари ҳам фойдали. Терини таранглаштириш ва тетиклаштириш учун тарвузли муз бўлакчасини юзга суриб, унинг шарбатини 10-15 дақиқага қолдириш керак. Сўнгра, юзни совуқ сув билан ювиб, крем суриш лозим.

– Тарвуз шарбатига ўрик шарбатини алмаштириб орқали терини тозалаш мумкин. Бу аралашма нормал ва қуруқ юз териси учун тўғри келса, ёғли юз териси учун тарвуз шарбатига бодринг шарбатини қўшиш тавсия этилади.

– Тарвуз этидан тайёрланган бўтқани юзга 15-20 дақиқага суриб қўйиш уни фақатгина озиқлантириб қолмай, тери рангини тиниқлаштиради.

 

Соч кўрки учун

Сочларингизга тарвуз этидан ниқоб тайёрлаб, уларга майинлик ва қўшимча жило бағишлайсиз. Бунинг учун бор-йўғи тарвуз этини эзиб, уларни сочга 20 дақиқага суриб қўйиш керак, холос. Шундан сўнг уларни одатдагидек шампун билан ювишингиз мумкин.

2017-07-17, 18:12 1003
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.