26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Хавфли касалликдан эҳтиёт бўлинг

Вилоят соғликни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан вилоят клиник касалхонасида “Жуда хавфли касалликлар. Конго-Қрим қонли безгаги ҳамда қутуриш. Уларнинг олдини олиш. Шифокорнинг тактикаси” мавзуида семинар-тренинг ўтди.

Вилоят соғликни сақлаш бошқармаси раҳбари Муқан Егизбаевнинг сўзларига кўра, семинарнинг мақсади – жуда хавфли хасталикларнинг олдини олиш, аниқлаш, даволаш борасида вилоятдаги тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва тажриба алмашиш.

Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича жорий йилнинг 6 ойида кана чаққан 3315 бемор даволанган. Конго-Қрим қонли безгагига чалинганлик гумони билан 61 киши рўйхатга олиниб, беш нафарида ташҳис тасдиқланган ва икки нафари вафот этган. 

Шунингдек, қутуриш ташҳиси билан икки бемор, ўтган йили 5 нафари рўйхатга олинган эди.

Вилоят соғликни сақлаш бошқармасининг қарори билан аҳоли ўртасида жуда хавфли юқумли касалликларни аниқлашга оид мониторинг юритилди. Бугунги кунгача ҳовлиларни оралаш вақтида 130110 фуқаро бу ҳақда ахборот билан таъминланиб, 339274 дона ахборий варақалар тарқатилди. 

Долзарб мавзуга оид семинар-тренингни АҚШдаги халқаро эпидемиология ташкилотининг Қозоғистондаги вакили, эпидемиолог-шифокор И. Ивасев олиб борди.

Тадбирда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган соҳа мутахассислари иштирок этди.

 

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-07-17, 18:14 199
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.