26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Инсон саломатлиги – давлат ҳимоясида

«Қозоғистон-2050» стратегиясида республикамиздаги соғликни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли давлатимиз Евроосиёдаги тиббий туризмни тарғибот қилувчи мамлакатлардан бирига айланиши айтилиб, инсон саломатлиги ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлиги ҳамда бу борада нафақат тиббиёт ходимлари, балки кенг жамоатчилик ҳамкорликда иш юритиши муҳимлиги таъкидланган.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда соғликни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш каби устувор вазифалар мустақилликнинг илк йилларидаёқ амалиётда акс эта бошлади. Давлат сиёсатининг мақсадли йўналишлари доирасида босқичма-босқич амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий тадбирлар ягона талабга, яъни инсон манфаатларига хизмат қилиши билан янада аҳамиятлидир. 

“Соғлом юрт – соғлом миллат” тушунчасининг бош тиббий омил сифатида амалиётга киритилиши, нафақат тиббиёт ходимлари, балки, кенг жамоатчиликнинг ҳам тенг ҳуқуқли, масъулиятли ва шарафли вазифасига айланмоғини давлатимиз раҳбари ўз фикрларида кўп бора ифода этади. 

Мустақилликнинг инсонлар саломатлигини яхшилаш борасида берган имкониятлари, яратилган шарт-шароитлар, хусусан, соғлом авлод тарбияси билан боғлиқ кенг қамровли лойиҳалар йилдан-йилга такомиллашиб, ўз самарасини кўрсатмоқда. Чунки, даврнинг тубдан ўзгариши барча соҳалар каби тиббиёт тармоғини ҳам мисли кўрилмаган даражада ўзгаришига олиб келмоқда. Демак, бу янгиланишларда аҳолининг бирдек иштироки, фаоллиги ва масъулияти юксаклигини кўриш мумкин. 

Йиллар сарҳисобини қиладиган бўлсак, мамлакатимизда тиббиёт муассасаларидан тортиб, кадрлар фаолиятигача бўлган жараён янги тартибда ўзгариб, ривожланиш сари юз тутди. Дастлаб тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси яхшиланиб, аҳоли яшайдиган ҳудудларга тиббиёт имкониятларини янада яқинлаштириш масаласи кун тартибидан ўрин ола бошлади. Бу жараёнлар узоқ муддатли бўлишига қарамай, қисқа фурсатда ўз самарасини кўрсатди. 

Давлатимиз раҳбарининг бевосита эътибори ва ғамхўрлиги туфайли соҳадаги ўзгаришлар, тиббиёт ислоҳотлари, аҳоли манфаатларига хизмат қилувчи замонавий фаолият турлари билан боғлиқ масалалар ижтимоий соҳанинг муҳим “нишон”ига айланиб қолди. Ўтган ва бугунги давр орасидаги вақт 25 йилни ташкил этсада, тиббиётимиз ривожи халқаро аҳамият даражасида юксалди, тараққий этди ва бу жараён узлуксиз равишда давом этиб келмоқда. 

Шунингдек, соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги чора-тадбирларни янада кучайтириш, она ва боланинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, профилактикага асосланган соғликни сақлаш тизимини устувор ривожлантириш, тиббий хизмат техника базасини мустаҳкамлаш, соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш билан боғлиқ масалалар юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ҳамда маслаҳатлар бериш тадбирларининг кучайтирилиши ҳам юртимизда инсон саломатлиги давлат ҳимоясида эканлигининг яна бир исботидир, чунки, жамиятда инсон ҳаёти ва саломатлигидан қадрлироқ неъмат бўлмаса керак.

 Мана, ижтимоий тиббий суғурта тизимига ҳам қадам қўйдик. Энди давлат, иш берувчи ва ходимнинг биргаликдаги унинг соғлиги борасидаги масъулияти тиббий ёрдам тизимининг бош тамойили бўлиб қолиши керак. Спорт билан шуғулланиш, тўғри овқатланиш, мунтазам тиббий кўриклардан ўтиб туриш касалликларнинг олдини олиш асосидир.

Аҳоли саломатлиги – олий мақсадимиз экан, бу борада тажриба, куч-ғайратимизни аямай меҳнат қиламиз.

 

 

P.S. Ушбу муассаса 2017 йилнинг иккинчи ярмига 30 дона «Жанубий Қозоғистон»га обуна бўлди.                 

Жандар НИШАНОВ, Ленгер шаҳар касалхонасининг бош шифокори, 2017-07-17, 18:15 824
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.