26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистонда “NDH DIGEST” тармоқ журнали чиқа бошлади

Журналнинг асосий мақсади – ёшларга Қозоғистон тарихий ҳақиқатини англатиш, ижод аҳли, тарихчи олимларимиз ва кенг жамоатчилик эътиборини яқин тарихимизни чуқур ўрганиш, тадқиқ қилиш, бу борадаги бор ҳақиқатни тўлиқ очиб бериш. Бундан ташқари, журнал Ватанимиз озодлиги йўлида курашларда матонат кўрсатган юртдошларимиз, мустабид тузум қурбони бўлган фидойи Ватандошларимиз хотирасини абадийлаштириш, қатл этилган зиёлиларимизнинг илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини юксалтиришни ҳам мақсад тутган. Нашр замонавий инфографика, сифатли суратлар ва кучли дизайни билан ажралиб туради. Журналнинг биринчи сони Астананинг таваллуд кунига бағишланиб “Бозоқдан Астанагача” деган мавзуда чиқди. “Қазконтент” ҲЖ Бошқарма раиси А. Кочетовнинг айтишича, энди журнал қозоқ ва рус тилларида ойига бир марта нашр этилади. Шунингдек, у “Қозоғистон тарихини кенг миқёсда изчил ўрганадиган, бу борада холислик ва тарихийлик тамойилларига қатъий амал қиладиган журнал бўлади”, деди у. Электрон нашр ҳажми – 50 саҳифа. 

Янгиланган журналда обод ва гўзал Астананинг тарихи билан бир қаторда бугунги жозибали ва нурли ҳаётидан қизиқ эсдаликлар, инфографикалар чоп этилди. Тақдим этилган NDH DIGEST тармоқ журнали – келажакда қадим тарихимиз билан Мустақиллигимизни улуғлайдиган бош ахборот воситаси бўлишига ишончимиз комил.

 

 

 

Шоҳиста ТОШПЎЛАТОВА, 2017-07-17, 18:22 158
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.