26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги иш ўринлари очилмоқда

Вилоятимизда йил бошидан буён 30348 иш ўрини очилган ва бу борада минтақамиз республикада етакчилик қилмоқда. Очилган янги иш ўринларига эса 4127 нафар фуқаро иш билан бандлик органлари орқали жойлашибди. Бу ҳақда вилоят бандликни мувофиқлаштириш ҳамда ижтимоий дастурлар бошқармаси мутахассислари маълум қилишди. 

Чунончи, 2017 йилнинг 1 июлига қадар маълумотларга кўра, янгидан очилган иш ўринлари ичида 1667 таси “Нурли йўл” дастури доирасида, 1030таси “Нурли ер”, 115 таси “Индустриявий-инновациявий ривожланиш”, 396таси “Бизнеснинг йўл харитаси 2020”, 18134 таси давлат соҳавий дастурлар орқали тузилса, 7627 ўрин “Минтақаларни ривожлантириш” давлат дастури ва 1379 ўрин “2020 йилга қадар минтақаларни ривожлантириш давлат дастури доирасида барпо этилган. 

Жами, 2017 йил лойиҳаси бўйича минтақамизда давлат ҳамда соҳавий дастурлар асосида 66764 янги иш ўринлари очилиши режаланиб, унда 5677 кишини доимий иш билан таъминлаш кўзда тутилмоқда. 

Республикада очилган янги иш ўринлари ҳақида маълумот тўплаган Алмати ва Астана шаҳарларининг иш билан таъминлашни мувофиқлаштириш ҳамда ижтимоий дастурлар департаментларининг хабарларига кўра, бу соҳада етакчиликни Жанубий Қозоғистондан сўнг Астана шаҳри давом эттиради. Унда шу йилнинг 1 июлигача 17033 янги иш ўринлари барпо этилган. 

 Навбатни давом эттирсак, Алмати вилоятида 13 020 иш ўрини, Алмати шаҳрида 12 830, Манғистауда 11 821, Жамбилда 11 643, Атирау вилоятида 10 656, Шарқий Қозоғистон вилоятида 8529 иш ўрини янгидан очилса, Ақтўбеда 8 204, Ғарбий Қозоғистонда 7 668, Ақмўла вилоятида 7 217, Павлодарда 7 186, Қизилўрдада 7 017, Шимолий Қозоғистон вилоятида 5 938, Қўстанайда 5 603, Қарағандида 5 493 иш ўрни барпо этилган. 

Умуман, Қозоғистонда йил бошидан буён ярим йилда 170 206 янги иш ўрини ташкил этилса, шундан 118 240 муқим иш ўрини ҳисобланади. Уларнинг 78 мингга яқини қишлоқ жойларда барпо этилган.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-07-17, 18:25 176
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.