26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дарсликлар масаласи кўрилди

Шу кунларда ҚР Парламент Мажлиси депутатлари ёзги таътил чоғида вақтдан унумли фойдаланган ҳолда жойларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказиб, барча соҳадаги муаммоли масалаларни чуқур ўрганишмоқда. Парламент Мажлиси депутати Абдиманап Бектурғанов Сайрам туманига ташриф буюрди.

 “Нұр Отан” партияси туман филиалида туман ҳокими С. Сапарбаев иштирокида уюштирилган йиғилишда асосан таълим соҳасига тааллуқли масалалар кўрилди. Депутат билан мулоқот чоғида ўзбек мактабларини зарур дарсликлар билан таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратилди. Пойтахтлик меҳмон ушбу долзарб масала яқин кунлар ичида ижобий ҳал этилишини маълум қилди.

Сўнгра, Мажлис депутати Оқсувкентдаги “Алтин адам” тикувчилик фабрикасига таш­риф буюриб, бу ерда тикилаётган костюм-шимларнинг сифати билан ҳам қизиқди. Шу­нингдек, ҳозирги рақобатбардошлик кучайган пайтда чиқарилаётган маҳсулот сифатига ҳар қачонгидан кўра жиддийроқ эътибор қаратиш давр талаби эканини таъкидлади.

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2017-07-17, 18:46 728
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.