26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Рақамли технологиялар – муваффақият калити

Йигирма биринчи аср – рақамли тех­­­­­­­­­­нологиялар дав­­­ри. Замонавий суръат­­­­ларда ишлашни ис­­­­та­­ган ҳар бир корхона ўз фаолиятини ре­­жа­лаштириши ва таҳ­­лил қилиши  учун янги ах­­­­­­­­­­­­­­­­­­бо­рий дастурлардан фой­даланишга маж­бур. 

Зеро, улар нафақат кор­хоналарнинг ички фа­­олияти, балки бош­қа ташкилотлар, корхоналар, халқаро корпорациялар билан муносабатларига ҳам ижобий таъсирини кўрсата олади.

Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки ҳамда “Тенгизшевройл” ком­панияси биргаликда ташкил этган ҳам­­­­­­­­­­кор­­­­лик дастури ком­­­панияга зарур маҳсу­лот­­ларни етказиб бе­ри­­­­­­­­­ши мумкин бўл­­­ган Қо­­зоғистон кор­­хоналари учун мўл­жалланган. 

Дастур ишлаб чиқа­риш ва бошқарув анда­заларини халқаро да­­ра­жага кўтариш, хо­риж корхоналари би­­лан тенгма-тенг ра­қо­­­­­­­­­­­­­батлашиш ва ташқи бо­­­зорларга чиқишга ёр­дам беради. Ви­ло­ятимиздан бу дастурда икки корхона иштирок этмоқда. 

ЕТТБ таҳлилчиси Махаббат Кабированинг ай­тишича, маҳсулот ва хизматларда маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш Қозоғистон Респуб­ликаси Ҳукумати эътиборидаги масала. Мазкур дастурнинг мамлакатнинг мунтазам ўсиши ва ишлаб чиқаришни хилма-хиллаштиришдаги аҳа­мияти юксак. Дастур давлат-хусусий ҳамкорлиги  доирасида амалга оширилмоқда. 

Дастурда қатнашаётган Шимкентнинг “Кон­такт” масъулияти чекланган биродарлиги куйишга қарши дори-дармонлар,тиббий техника, тез тиббий ёрдам воситаларини етказиб берувчи энг йирик корхоналардан бири. 

– Дастурнинг биринчи босқичини амалга оширар­канмиз, рақамли шаклда ҳужжат алмашишни жорий этдик, – дейди МЧБ директори Татьяна Коробова. 

– Натижада, шартномалар бўйича келишиб олиш ва имзолаш жараёни 2-5 кунгача қисқариб бошқа жараёнлар енгиллашди. Ҳисобга олиш тизимини тўла бирлаштирган интернет-магазинни ишга тушира олдик. Натижада, савдо-сотиқнинг 34 фои­зи онлайн тартибида амалга оширилмоқда, сав­до ҳажми 30 фоизгача кўтарилди. 2020 йилгача ўзаро ҳамкорликнинг яна бир босқичидан ўтишни режаламоқдамиз.

“Karlskrona LC AB” корхонаси директори Алимжан Усенбаев дастурнинг амалдаги фойдаси ҳақида шундай ҳикоя қилди:

– Уч йиллик амалиёт давомида биз бошқарув жараёнини автоматлаштиришни жорий этдик. Шу жумладан бухгалтерлик ҳисобини ҳам автомат­лаштириш ҳисобига ходимларнинг вақти ва кучи тежалди. Мустаҳкам ташкилий асосга қўйилган корхонамизнинг имкониятлари ҳам, истаклари ҳам ортди. Келажакда биз «Тенгизшевройл»га  асбоб-ускуналар етказиб беришни режаламоқдамиз.

 

 

А. САРМОНОВ, 2017-07-17, 18:49 161
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.