26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кўргазмага 10 тонна музқаймоқ юборилади
“ЭКСПО-2017” халқаро кўргазмаси яқинлашган сайин тайёргарлик ишлари ҳам кучаяди. Бу улкан тадбирга турли минтақаларнинг тадбиркорлари ҳам ҳозирлик кўрмоқдалар. Хорижлик меҳмонлар ва ватандошларимиз пойтахт тўрида фақатгина илмий ютуқларни томоша қилибгина қолмай, қозоғистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳам тотиб кўришади. Шундай компаниялар орасида вилоятимиздан музқаймоқ чиқарадиган иккита корхона бор. Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг маълумотига суянсак, кўргазма муносабати билан Астанага “Балмұздақ” ҳамда “Азия холод” масъулияти чекланган биродарликлари май ойида 5 тоннадан, жами, 10 тоннага яқин музқаймоқ юборади. Талабга мувофиқ режа ўзгариб, музқаймоқ миқдори ортиши ҳам, камайиши ҳам мумкин. Яқинда қўш компанияга бошқарувдан расмий хат келиб, режа тузилди. Энг муҳими, мамлакат маҳсулотларининг “ЭКСПО-2017” кўргазмасига кўплаб чақирилиши, бу эса тадбиркорларимиз учун ўта фойдали. Кўргазма ташкилотчиларининг назари бу компанияларга бежиз тушаётгани йўқ. Тўлебий туманида жойлашган ““Балмұздақ” МЧБ маҳсулотларининг сифати ва мазаси кўпларнинг оғзида қолган. 1987 йили очилган корхона мустақилликка эришилгандан сўнг қанотини кенг ёйиб, маҳсулот ҳажми ўсмоқда. Мамлакатимиздаги бир неча вилоятнинг бозорини эгаллаган тўлебийликлар қўшни Қирғизистонга ҳам музқаймоқ юборишмоқда. “Азия холод” МЧБ ҳам бугунги кунда ўз маҳсулотлари билан эл-юртга манзур бўлган. Шимкентнинг музқаймоғига талаб катта. Уч ой давомида Астанадаги кўргазмага 5 миллионга яқин одам келиши кутилмоқда. Демак, келгусида “Балмұздақ” ва “Азия холод” савдо ҳудудини анча кенгайтиришга эришиши турган гап. Пойтахтдаги оламшумул анжуманга борсангиз Жанубнинг музқаймоғидан тотиб кўришни унутманг!
C. ШАРИФБОЕВА, 2017-04-17, 11:19 203
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.