26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бинокор талабалар

Вилоятда 500га яқин та­лаба қурилиш ишларига жалб этилиб, ишга киришиб кетишди. Ёзги таътилда минтақамиздаги қу­рилиш ин­шо­отларида меҳ­нат қилиб, пудратчи ком­панияларга ёрдам беради.

 Бу ҳақда Шимкент шаҳридаги “Кўргазма маркази”да ўтган ишсиз ёшларни меҳнатга жалб этиш масаласига бағишланган кенгайтирилган мажлисда сўз юритилди.

Вилоят қурилиш бошқармасининг раҳбари Қ. Жамашев раислик этган тадбирда ёшлар сиёсати масалалари  бошқармаси ва пудратчи ташкилот раҳбарлари ҳамда М. Ауезов номидаги ЖҚДУнинг 150 нафарга яқин талабаси иштирок этди.

Мажлисда сўз олган қурилиш бош­қармасининг раҳбари  ҳозирнинг ўзида 300 талабанинг рўйхати тузилиб, ишга киришиб кетганини маълум қилди.

– Талабалар меҳнат отрядлари ба­жа­радиган асосий ишлари ер ўйиш, бетон қуйиш, ғишт қалаш, уй томини ёпиш, сувоқчилик. Жорий йилда меҳнат отрядлари аъзолари вилоятимиздаги “СитиСтрой”, “Ақ ордаси”, “Отау-строй” каби ўндан зиёд қурилиш ком­па­ния­ларида меҳнат қилади, – деди вилоят қурилиш бошқармасининг раҳбари Қ. Жамашев.

Айтиш жоизки, 2004 йилдан бошлаб Шимкент шаҳридаги қатор пудратчи компания раҳбарлари билан шартнома тузилиб, талабалар меҳнат қурилиш отрядларини иш билан таъминлаш бора­сида шуғулланиб келмоқда. Масалан, 2013 йили талабалар меҳнат отрядлари қаторида 400, 2014 йили – 458, 2015 йили – 500 талаба иш билан таъминланиб, ёзги таътилдан самарали фойдаланган. Уларга ўртача ойлик маош 50-70 минг тенге атрофида тўланиб, кунига бир маҳал иссиқ овқат берилган.

– Жами, бугунги кунда вилоятимизда 12 олий юқори ўқув юрти мавжуд. Уларда таълим олаётган ёшларнинг сони 70 мингга яқин. Жорий йилги меҳнат отрядларига жалб этилган ёшларнинг асосий қисмини М. Ауезов номидаги ЖҚДУда қурилиш мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабалар ташкил этади. Улар аввал университетнинг махсус ишлаб чиқариш ҳудудларида амалиётдан ўтиб, қурилиш асослари бўйича ўқув курсларида таълим олишди, – деди М. Сейтжапаров.

Йиғилиш ниҳоясида меҳнат отрядлари аъзолари қайси қурилиш иншоотларига юборилишидан воқиф бўлиб, бунёд­корлик ишига баҳоли қудрат ҳисса қў­шишга ваъда беришди.

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-07-17, 18:51 247
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.