26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Маъмуржон Шодиев: “Обод қишлоқ – ёрқин келажак!”

Кўлкент – Сайрам туманидаги ўз тарихи ва анъаналари, етук санъаткорлари ва қа­лам­­кашлари билан кўзга кўринган  қишлоқлардан бири ҳисобланади. 

Яқинда қишлоқ округи ҳокими, ушбу гўшанинг гуллаб-яшнаши учун ба­ҳолиқудрат хизмат қила­ётган раҳбарлардан бири – Маъмуржон Шодиев мух­биримиз билан муло­қотда бўлди. 

– Ҳеч бир соҳа йўқки, муаммолардан холи бўлса. Аммо иккинчи томондан, кўпинча, муаммонинг сабаби – яхши янгиликлар бўлади.  Шу жумладан, Кўлкент қишлоғида ҳам уй-жой учун ерга навбатда турганлар сони анча ортиб қолганини ҳам демографик вазиятнинг тобора яхшиланиб бораётгани, ёш оилалар кўпайиб, янги бўғин вакил­­ларининг она қишлоғи равнақи учун меҳнат қилишга интилаётганида, дейиш мумкин. Мустақилликнинг чорак асрлик тарихида анча кенгайган Кўлкентда уй-жой ва томорқа учун ер ажратиш жараёни қандай давом этмоқда?

– Қозоғистон Республикасининг Муста­қиллик йилларида эришган ютуқлари сир эмас. Элбошининг, унинг сиёсатини маромида ҳаётга татбиқ этаётган ҳукумат, ҳокимлар, тинчлик ва тотувлик, бирлик ва ҳамжиҳатликнинг қадрига етиб, элга ва ўз дастурхонига зарур маҳсулотларни етиштириш мақсадида ҳалол меҳнат қила­ётган жўмард халқимиз туфайли “Қо­зоғистон – 2030” дастурини тўла-тўкис ҳал этдик. Бугунги кунда 2050 йилгача юртимиз истиқболларини белгилаб берган, жаҳоннинг энг ривожланган 30 мамлакати қаторига киришимизга йўл очувчи Миллат Режасининг ҳам амалга оширилишига ишончим комил. 

Меҳнат захираларидан самарали фой­­да­ланиш юзасидан кўзда тутилган  чо­ра-тадбирлар қаторида Шимкент агло­мерацияси таркибига кирувчи Кўлкент қишлоқ округида ҳам аҳолининг эҳти­ёжларини тўлақонли қондириш учун қатор тадбирлар ўтказилмоқда. 2013-2016 йиллар оралиғида аҳолиси энг кўп бўлган Кўлкент, Оқсувобод  қишлоқлари учун 80 гектар ер барча қонуний ҳужжатлари билан аҳолига тақсимланди. Жами 700 дан ортиқ ёш оила уй-жой қуриш имконига эга бўлди.

2013 йилда Кўлкентдаги халққа тақ­симланган 288 янги оилалар яшаётган 35 гектарли Ёшлар микроучасткасида 478 миллион тенге сарфланиб, замонавий йўллар, ёритгичлар, трансформаторлар, пиёдалар йўлакчалари, ичимли сув ва бошқа барча инфратузилмалар барпо этил­моқда, шу йилнинг август ойида фойда­ланишга топширилади.  

Ҳозирги даврда М. Ўразалиев овулида 15,  Кўлкентда 15, Қўшбулоқда 16, Теспеда 8 гектар ерни уй-жой қурилиши учун ажратиш мақсадида ҳужжатлар тайёрланмоқда. Ер участкаси учун навбатда турганлар сони 240 эканлигини ҳисобга олсак, яқин кунларда бу муаммо тўлиқ ҳал бўлишига ишонаман.  Ўз ери, ўз уйига эга бўлган фуқаро эса бор кучини она Ватани, киндик қони томган ўлкаси равнақи учун сарф этиши аниқ.

2017 йилда “Ёшлар амалиёти” 116, ижтимоий иш ўринлари режаси 136 фоизга бажарилди. Шу билан бирга, касбий таъ­лим, доимий иш ўрни билан таъминлаш, кичик насиялар беришда мўлжалдаги кўрсаткичларга етолмадик.

– Уй-жойдан ташқари, қишлоқ аҳли учун бандлик масаласи ҳам долзарб бўлса керак. Бугунги кунда Кўлкентда йирик ишлаб чиқариш йўқ дейиш мумкин.

– Ҳар соҳанинг ўзига хос жи­ҳатлари бор. Шимкентга яқинлиги Кўлкентдаги ишчи захираларнинг тақсимланишига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Шаҳарга қатнаб ишлаётганлар сони жуда кўп ва табиийки, маҳаллий корхоналар Шимкентнинг алп корхоналари билан маош ва ижтимоий енгилликлар масаласида беллаша олмайди. Аммо қишлоғимизда кичик бизнесни ривожлантиришга эътибор бер­­моқ­дамиз. Деярли ҳар бир оила деҳқончилик билан машғул. Ис­тироҳат жойлари, умумий ов­қат­ланиш ўринлари ишлаб ту­риб­ди. Шундай катта аҳоли манзилгоҳида 2017 йилда атиги 482 нафар иш­сизнинг рўйхатга олингани ҳам вазиятни ойдинлаштирувчи да­лиллардан бири.

Қишлоқда 225 ўрта ва кичик бизнес иншоотлари ишлаб турибди. Улардан 10 нафари – хусусий тадбиркорлар. Ёғ чиқариш, сутни қайта ишлаш, 4 ёқилғи қуйиш станциялари фаолият юритмоқда.  Ўтган йилга нисбатан бу соҳада 4,7 фоиз ўсишга эришдик.  Асосан оилавий асосда иш юритувчи омилкорларимиз савдода ҳам, деҳқончиликда ҳам юксак кўрсаткичларга эришиб, элнинг ҳам, давлатимизнинг ҳам ишончини оқламоқдалар. 

Ширкатлар тузиб, йирик товар ишлаб чиқарувчиларни ташкиллаштириш – давр талаби. Қишлоқ округида 3та омбор, 5 иссиқхона ишлаб турибди. Гўшт ва сабзавот етиштириш мақсадида 21 оила бирлашиб, “Сардор-kz” ширкати барпо этилди, бу тадбирлар мисолида аҳоли  “биргаликда тортган юк енгил”лигига ишонч ҳосил қилмоқда. 

– Самарадорликни ошириш ширкат яратишдан ташқари замонавий техника ва технологиялар жалб этишни ҳам талаб қилади. 

– Бу борада ҳам қатор муваф­фақият­ларга эришмоқдамиз. Ерга теран ишлов бериш технологияси асосида 550 гектарга (режа 110 фоиз бажарилди)уруғ қадалди. Вилоят ҳокимининг топшириғига кўра, барча туман ва қишлоқларда ис­сиқ­хоналар қурилмоқда. Кўлкентнинг Ўразалиев овулида хусусий тадбиркор Талғат Ўтелиев 1 гектар ерга энг янги технологиялар асосида иссиқхона қурди. Келажакда мазкур иссиқхоналар майдони 5 гектаргача ортади. Натижада, бу соҳада ҳам ишлов беришнинг янги технологиялари кириб келишини кутмоқдамиз. Жорий йилда 5 та янги техника бирлиги келтирилди, йил охиригача яна 3 тасини сотиб олиш режаланган. 

– Табиий газ таъминоти ҳақида ҳам икки оғиз айтиб ўтсангиз.

– Улкан газ қувури Кўлкент қишлоқ округи орқали Қайнарбулоқ қишлоқ огругигача бор­ган. 2016 йилда Хонқўрғон, Теспе, Ўразалиев, Қўшбулоқ овулларига газ ки­ритиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларига вилоят бюджетидан маблағ ажратилди ва бу иш­лар тугалланди, жорий йилда Қўшбулоқ овулида эса газ киритиш иш­лари учун ҳам маблағ ажратилди. 2017 йилда Кўлкент, Шапрашти ва Оқсувобод овулларига вилоят бюджетидан лойиҳа-смета ҳужжатлари учун маблағ кўзда тутилди.  

– Замонавий жамиятни таълим-тарбия, тиббий хизматсиз тасаввур қилиш қийин. 

– Ҳа, қишлоғимиз ҳудудида бу соҳада катта ишлар қилинмоқда. 2012-2017 йиллар оралиғида қишлоқ округи ҳудудида 5 та мактаб биноси қурилди. Натижада, 3 сменали таълим тўлиғи билан бартараф этилди. Шу кунларда 9 ўрта мактаб иш­лаб турибди. 709 нафар муаллим, 5674 ўқувчи бор.  Жорий йилда фойдаланишга топшириладиган Қўшбулоқ овулидаги Қ. Сатбаев номли 63-сонли мактаб қури­лишига жами 1 млрд. 465 млн. тенге сарф­ланмоқда. Бундай лойиҳа асосида қурилган мактаблар вилоятда ҳам саноқли.

Мактабгача тарбия масканларида ҳам қизғин иш олиб борилмоқда. “Чарос”, “Сун­булсоч”, мактаблар қошида ишлаётган боғчаларда болаларни мактабга тайёрлаш тадбирлари ҳам амалга оширилмоқда. Қўшбулоқ қишлоғида эса 150 болага мўл­жалланган боғча фойдаланишга топ­ширилди.  Му­раббий ва муаллимларимиз билим ва малакасини йил сайин тасдиқлаб, ту­ман, вилоят беллашувларида иштирок этишмоқда. Ўйлайманки, келгуси авлод янада юксак натижаларга эришиши аниқ.

Тиббиёт соҳасига келсак, шу кунларда Қўшбулоқ овулида вилоят бюджетидан 173 миллион тенге ажратилиб, янги амбу­латория қурилиши бошланди. Ўраз­алиев овулида тиббий пункт биносини қайта қуриш учун ер ажратилди, тегишли ҳужжатлар юқори ташкилотларга юборилди. 

– Кўлкент – турли этнос вакиллари баҳамжиҳат яшаётган қишлоқлардан бири. Ушбу дўстлик-қардошлик муно­сабатларини янада мустаҳкамлаш учун қандай тадбирлар кўрилмоқда?

– Кўлкент овул округида турли этнос вакиллари яшайди. Барча байрам тад­бирларида қозоқ, ўзбек, курд, турк, рус ва бошқалар  қатнашишади. 

Сўнгги йилларда халқнинг фаровонлиги ортиб бормоқда. Халқнинг билимини, тиббий хизмат сифатини, турли маиший хизматларни йўлга қўйиш учун давлатимиз томонидан миллиардлаб тенге маблағ ажратилаётганини элимиз кўриб турибди. Мустақиллик туфайли халқимиз учун ишлаш, билим олиш, тадбиркорликни ри­вожлантиришда барча йўллар очилди. Бунинг учун аввало Элбошимизга, қола­верса, вилоятимиз, туманимиз ҳокимларига қишлоғимиз оқсоқоллари, аҳолиси номидан чуқур миннатдорчилик ва раҳматларимизни айтишни истардим.

– Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.

 

 

 

А. САРМОНОВ суҳбатлашди, 2017-07-17, 18:53 180
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.