26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Трансформатор заводи ишга туширилади

Жанубий Қозоғистон вилоятидаги “Аsiа Тrafo” МЧБда қуввати 110-120 кВтли юқори кучланишли транс­форматорлар ишлаб чиқариш кўзда тутил­моқда. 2016 йилдан буён қурилаётган иншоотни ишга  тушириш  2018 йилнинг иккинчи яримига мўлжалланган. 

“Тассай” индустриявий минта­қасида жойлашган қурилиш лойиҳаси жараёни билан  вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев махсус танишиб, ишларга ижобий баҳо берди. 

– Келгуси йили завод ишга туширилса, 220 кишини доимий  иш билан таъминлаш имконияти  туғилади. Бу жуда яхши. Энг асо­сийси – ҳозирги кунда корхонада бажарилаётган ишларга ижобий баҳо бериш мумкин.  Шу боисдан ишни режа асосида юритиб, заводни эртароқ ишга туширишга эътибор қаратган маъқул, – деди Ж. Туймебаев.

Таъкидлаш жоизки, бу ишлар тадбиркорлик ташкилотларини қўллаш харитаси доирасида амал­га оширилмоқда. Лойиҳа қиймати 17,5 млрд. тенгени ташкил этади. Завод йилига 120 трансформатор чиқариш қувватига эга.

– Завод маҳсулотлари Қозо­ғистон ва  МДҲ давлатларини қа­ноат­лантиради, деб кутилмоқда. “Ишлаб чиқариладиган маҳсулот хориж корхоналарига ҳақиқий рақобатбардош бўла олади”, – дейди мутахассислар. Шу­нинг­­дек, “Аsiа Trafo” МЧБ ўз маҳсулотларининг 50 фоизини МДҲ давлатларига экспорт қилишни режаламоқда. Заводда “High volt”, “Knutch”, (Германия), “Tubolу astronic”, “Mika fluіt”, (Швейцария),  “Hikon” (Хорватия) ҳамда бошқа (Туркия, Хитой) фир­маларнинг ускуналаридан фойдаланилмоқда.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-07-17, 18:55 754
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.