26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўнгли ярим болалар учун грантлар ажратилди

Етим ва ота-оналари ғамхўрлигидан айрилган 95 битирувчига Олий ўқув юртларида таълим олиш учун бепул грантлар топширилди. 8 та грант эса ижодий танловлардан сўнг соҳибларига топ­ширилади. 

Ушбу шодликни баҳам кўрган вилоят ҳокими Жан­сейит Туймебаев  ёшларга келажакда омад ва муваф­фақиятлар тилади. Минтақа раҳбари ушбу хайрли ишга ҳиссасини қўшган олий ўқув юртлари ректорларига мин­натдорчилик билдириб, ташак­курномалар топширди. 

Мазкур хайрия тадбирида қатнашган Жанубий Қо­зо­­­­­ғистон Педагогика уни­­­­­вер­ситети – 20, Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети – 15, Халқаро Қо­зоқ-Турк уни­вер­ситети – 10, Минтақавий иж­тимоий-инновациявий уни­вер­ситет – 9, “Сирдарё” уни­вер­ситети – 8, Қозоғистон му­ҳандислик-педагогика уни­верситети – 5та грант тақдим этди. Шунингдек, “Мирас”, “Шимкент” университетлари, Жанубий Қозоғистон давлат фармация академияси уч­тадан, М. Сапарбаев номли Жанубий Қозоғистон гуманитар инс­титути 2та грант тақдим этди. 

2016-2017 ўқув йилида вилоятимизда жами 208 нафар етим ва ота-оналари ғамхўрлигидан мосуво бола­лар 11-синфни тугатишди. Олий ўқув юртларига кириш учун етарлича балл тўплай олмаган болалар ўрта махсус таълим даргоҳларида бепул ўқиш имконига эга бў­ладилар. 

 

А. САРМОНОВ, 2017-07-17, 18:58 844
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.