26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятда янги сув электр станцияси ишга тушди

Қозоғистон Республикасининг “Яшил иқтисодиётга” кўчиш хусусидаги концепциясига му­во­фиқ, мамлакатимизнинг, қо­лаверса, вилоятимизнинг тур­ли бурчакларида экологик соф кичик электр станциялар барпо этилаяпти, бу ўз нав­ба­тида аҳолининг электр қув­ва­тига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплашга имкон беради. Ушбу давлат дастурига кўра, тўрт йил муқаддам Сайрам туманидаги Оқсув ўзанида шундай иккита лойиҳа амалга оширила бош­лаган эди. 

Яъни, “Ақсу Энерго” МЧБ томо­нидан  кунига 2,5 МВт. электр энер­гияси ишлаб чиқариш қувватига эга кичик гидроэлектростанция ҳамда 1МВт. қувватга  эга қуёш нури билан ишлайдиган “Ақбай” электр станциясини барпо этиш ишлари бошланди.  “Биз­неснинг йўл харитаси-2020” дастури доирасида ушбу кичик ГЭС қурилишига жами 283 млн. тенге сарфланди. Жорий йил бошида вилоятимиздан  бир гуруҳ журналистлар Сайрам туманига ташриф буюриб, мазкур кичик ГЭС фаолияти билан яқиндан танишган эди. Ўтган ҳафтада вилоят ҳокими Жансейит Туй­мебаев иштирокида туман аҳолиси эҳ­ти­ёжининг олтидан бир қисмини қоплаш имконига эга ушбу кичик электр станциясининг тақдимот маросими бўлиб ўтди .

Элбошимиз Н. Назарбаев 2050 йилга қадар соф экологик электр қувватини 50 фоизга кўпайтириш васифасини қўйган.

Астанада ўтаётган “Келажак энер­гияси” мавзусидаги “ЭКСПО-2017” хал­қа­ро кўргазмаси замонавий энергия манбалари билан ҳам эътиборлидир.

– Бугун тўла қувват билан ишга ту­ширилаётган мазкур кичик электр станцияси Элбошимизнинг “Яшил иқти­содиёт”га кўчиш хусусидаги  кўр­сатма­сига мувофиқ амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан бири. Бунга қадар ви­лоятимизнинг Ўтрор, Сариоғоч, Тул­кибош туманларида худди шундай кичик ГЭСлар барпо этилганди. 

Мана энди сайрамликларнинг ҳам электр қувватига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш имкони яратилди. Бизнинг асосий мақсадимиз, имкон қадар қуёш нуридан қувват олиб ишлайдиган кичик  станцияларни кўпайтириш. Ана шу мақсад йўлида бор имкониятларни ишга солишга тайёрмиз, – деди Ж. Туймебаев кичик ГЭСнинг очилиш маросимида.

Шунингдек, Манкент қишлоқ округи фахрийлар кенгаши раиси Маҳкамбой Қулниёзов ҳамда “Ақсу Энерго” МЧБ бош директори Анарбек Ўрман сўз олиб, электр қувватининг  ҳаётимизнинг барча жабҳаларидаги ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта эканини таъкидлашди. 

Вилоят ҳокимининг Сайрам туманига ташрифи чоғида туман ҳокими С. Сапар­баев ҳамда унинг муовинлари, бошқа расмийлар ҳамроҳлик қилишди.

 

 

 

 

И. НИЁЗАЛИЕВ, 2017-07-17, 18:59 160
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.