26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ж. Туймебаев: “Президентнинг дастурий мақоласи – маънавий уйғониш сари бошлайди”

М. Ауезов номли  Жанубий Қозоғистон давлат университети мажлислар залида Президентнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи доирасида ижтимоий онгни янгилаш дастурини амалга ошириш бўйича тузилган вилоят комиссияси йиғилиши ўтди. Унда минтақа раҳбари Ж. Туймебаев, зиёлилар, давлат, жамоат ташкилотлари ходимлари, фаол ёшлар иштирок этишди. 

Сўзга чиққан вилоят ҳокими мазкур мақола давлат мафкурасини белгиловчи бош сиёсий ҳужжат эканлигини тилга олгач, “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар долзарб эканлигини таъкидлади.

– Президентнинг дастурий мақоласи – маънавий уйғониш сари бошлайди, – деди у. – Ушбу муҳим мақолада замонавийлашув, шу жумладан, маънавий янгиланиш ҳар томонлама кўриб чиқилган, яқин йилларга аниқ вазифалар белгиланган. Шу муносабат билан мақоланинг асосий йўналишларини халққа тушунтириш учун махсус тарғибот гуруҳлари тузилган. Оммавий ахборот воситалари томонидан қўлловчи тадбирлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий тармоқларда изоҳлар чоп этилмоқда. Миллий қадриятларимиз, анъана ва одатларимизни идеаллаштирувчи, ҳалқни бирликка, ҳамжиҳатликка, дўстликка чорловчи турли ҳужжатли фильмлар тайёрланмоқда.

Бундан ташқари, вилоятимизда турли рисолалар, услубий китобчалар чоп этилиб, тарқатилмоқда. Тарихий-маданий диққатга сазовор иншоотлар қошида асори-атиқалар сотувчи дўконлар, сайёҳлар учун фақат миллий таомлар тайёрловчи кафе ва тамаддихоналар очиш борасида иш олиб борилмоқда. Қозоқ халқи анъаналари, одатлари ва удумларини намойиш этувчи “Алаш” этноқишлоқчаси барпо этилди. 

Минтақавий лойиҳа офиси етакчиси Бахитжан Аширбеков ушбу лойиҳа офисининг Жанубий Қозоғистон вилоятидаги фаолияти ҳақида гапирди. Халқаро “Алаш” мукофоти лауреати, ёзувчи Мархабат Байғут “Оталар ери ва фуқаро онги” мавзусида гапирди. “Интеллект Орда” Халқаро ижтимоий-гуманитар интеграция институти бош директори Саттар Мажитов ижтимоий онгни янгилаш, унинг минтақа учун зарур жиҳатларини тилга олди. 

М. Ауезов номли Жанубий Қозоғистон давлат университети ректори Жумахан Мирхалиқов “Олий ўқув юртларида Қозоғистон ватанпарварлигини тарбиялаш” мавзуида маъруза қилди. Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети ректори Ўналбай Аяшев биринчи навбатда барқарорлик, бирлик ва маънавий тикланиш аввало олий ўқув юртларида амалга оширилиши кераклигини тилга олди. 

Учрашув давомида қатор саволларга жавоб берилди. Вилоят ҳокими дастур ижроси бўйича вазифаларни тегишлича туман ва шаҳар ҳокимлари, бошқармалар раҳбарларига тақсимлади.

 

 

 

А. САРМОНОВ, 2017-07-17, 19:01
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.