26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кибрли инсон

Башанг кийиниб олган киши бозорда айланиб юриб, ёғ сотадиган аёлга дуч келди. 

Киши: Эй сен, нима сотяпсан? - деди.

Аёл: Ёғ сотяпман, жаноб, - деди.

Киши: Кўрсатгинчи! - деди.

Аёл бошидаги ёғ идишини тушираётганида у кишининг чиройли кийимининг устига бир неча томчи сачради. Ғазаби келиб: Эй аёл, ақлинг жойидами? Либосимни расво қилдинг! Пулини тўламагунингча, жойимдан жилмайман! - деди.

Аёл: Кечиринг, жаноб. Бехосдан бўлди. Мен бир мискин аёлман. Қандай тўлайман? - деди.

Киши: Тўламагунингча кетмайман! - деди.

Аёл: Қанча туради, кийимингиз? - деди.

Киши: Минг дирҳам! - деди.

Аёл: Шунча пул менда нима қилсин? - деди.

Киши: Буёғи билан ишим йўқ! Тўлайсан, вассалом! - деди.

Аёл: Раҳмингиз келсин, жаноб. Мени шарманда қилманг! - деди.

У киши аёлга дағдаға, жанжал қилаётганини эшитиб бир йигит келди. Аёлдан сўради. У воқеани айтиб берди.

Йигит: Мен бераман, ўша маблағни! - деди ва минг дирҳам берди. Киши битталаб санаб олиб, кетишга шайланди.

Йигит: Кўнглингиз жойига тушдими? - деди 

Киши: Нима демоқчисан? - деди.

Йигит: Кийимнинг пулини олдингизми? - деди.

Киши: Ҳа! - деди.

Йигит: Кийим қани? - деди.

Киши: Нима? - деди.

Йигит: Сизга кийимларингизнинг пулини бердик. Уни сотиб олдик. Бизга беринг, энди! - деди.

Киши: Яланғоч кетаманми? -деди.

Йигит: У ёғи билан ишим йўқ!- деди.

Киши: Кийимни бермасамчи? - деди.

Йигит: Унда пулини беринг! - деди.

Киши: Минг дирҳам - а? - деди.

Йигит: Сизга берган нархни сўрамаяпмиз! - деди.

Киши: Минг дирҳам, бердинг-ку? - деди 

Йигит: Уни икки минг дирҳамга сотамиз! - деди.

Киши: Жуда кўпку? - деди 

Йигит: Қимматлик қилса, марҳамат, хоҳишингиз. Кийимни беринг! - деди.

Киши: Мени шарманда қилмоқчимисан? - деди.

Йигит: Бироз олдин сиз ҳам бу аёлни шарманда қилмоқчи эдингиз-ку? -деди.

Киши: Бу - зулм, - деди.

Йигит: Зулм ҳақида СИЗ гапиряпсизми?! - деди.

Кибрли киши хижолат бўлиб, бошини эгди. Пулни йигитга қайтариб, аёлни кечирди.

Йигит у пулларни аёлга ҳадя қилди. Воқеа гувоҳлари йигитни дуо қилишди.

Ибрат:

Муаммоларнинг ечими заковат, ҳикмат ва баъзан қурбонлик талаб қилади.

Ожизларнинг хўрланишига индамай қараб туришингиз, имонингизнинг ўта заифлигидан далолатдир.

Мазлумларни қўллаш, сиз учун арзимас ишдир. Лекин у учун унутилмас ёрдам бўлади.

Кибр инсоннинг бошқалар олдида қийматини туширади. Гуноҳга сабаб бўлади.

         

                            

Э. ЮСУПОВ., 2017-07-20, 11:31 177
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.