26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сансизбай оғанинг сара мулоҳазалари

Туркистон шаҳри туркий оламнинг маданий пойтахти мақомини олган йил ҳам ярмидан ошди. Кўп ишлар бажарилди, режалар ҳам бисёр. Суҳбатдошимиз – олим, Туркистондаги халқаро Қозоқ-Турк университети пойдеворини яратган қурувчи, юздан зиёд китоблар, хусусан, техника ва гуманитар соҳаларни баравар қамраган, илмий мерос яратган, тиниб-тинчимас ижодкор, 300дан зиёд илмий мақолалар муаллифи Сансизбай Қурбанхўжаев. 

– Сансизбай Низанули, энг аввало ўзингиз ҳақингизда қисқача гапириб берсангиз.

– 1946 йили Арис шаҳрида таваллуд топдим. Билим юртида ҳунар-техника соҳаси бўйича таълим олдим. Тошкент политехника институтини саноат соҳаси бўйича, Шимкентдаги педагогика институтини физика-математика ихтисослиги бўйича тамомлаганман. 1991 йили Элбошимизнинг Туркистонда А. Яссавий номидаги университетни бунёд этиш ҳақидаги фармонидан сўнг академик 

М. Журинов билан меҳнат қилдим. Ҳозирги ўқув корпуслари, олимлар учун коттежлар ўша йиллари бевосита менинг иштирокимда бунёд этилганидан фахрланаман. Тўғрилик, ҳалолликни биринчи ўринга қўйганим ҳаётимда кўп ёрдам берди. Ҳозир профессор, академик, ҳамда педагогика фанлари номзоди унвонларим бор. Москвадаги халқ табобати академиясида ҳам таҳсил олганман. Вужудимда биоқувват бор. 

– 26 йилдан буён фаолият кўрсатаётган А. Яссавий номидаги университетнинг энг машҳур шиорларидан бири Яссавий қаламига мансуб «Ҳақиқатга бошловчи энг тўғри йўл - илм йўлидир» деган каломини сиз қандай изоҳлайсиз. 

– Жуда ўринли. Бир қарашда битта маънони англатадигандек «Билим», «Илм», «Фан» сўзлари алоҳида мазмун-моҳиятга эга. Бизнинг талқинимизда эса «Илм» сўзининг маъноси теран. Яссавий ҳам теран илм соҳиби бўлган. «Билим» эса ўқиб, ўрганиш орқали эгалланадиган неъмат. «Фан» эса маълум йўналишдаги илмий изланишлар мажмуасидир. 

– Туркистонга ташриф буюраётган сайёҳлар сони йилига миллиондан ошди. Сиз маънавий туризм тарафдорисиз. Шу ҳақда тўхталсангиз. 

– Оддий туризм билан маънавий туризмнинг фарқи катта. Маънавий туризм маънавий поклик, тозаланишни тақозо этади. Бунинг учун эса тарихни теран билиш, аждодларимизнинг анъаналаридан хабардор бўлиш каби шартларни бажариш даркор бўлади. 

– Туркистон барча туркий халқларнинг маънавият маркази сифатида келажакда қандай тараққий этиши лозим деб ўйлайсиз? 

– Бу қадим ва навқирон шаҳар яқин йиллар ичида асрга тенг тараққиёт йўлини босиб ўтди. Ҳозир шаҳарда 250 000дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Халқаро университет шаҳар тараққиётида катта аҳамиятга эга. Ҳолбуки, ўтган асрнинг 90 йиллари бу ерда тараққиёт, келажак истиқболи йўқ деган фикрда ҳозирги тиббиёт клиникасини ҳам Шимкент шаҳрида қуриш режалари ҳам бўлган. Лекин бунинг бари ўтмиш. Ҳаммаси давлатимиз тузган режа бўйича, ҳатто, ундан ҳам аъло даражада ривожланмоқда. Ўндан зиёд мамлакатларнинг талабалари Туркистонда турли соҳалар бўйича олий маълумот олаётганининг ўзи юксак натижа. Шаҳарга кираверишдаги университет шаҳарчасига қарасангиз, дилингиз қувнайди. У шаҳар ичидаги тобора тараққий этаётган ўзига хос шаҳардир. Туркистоннинг келажаги порлоқ эканига ишончим комил. 

– Туркистон – маънавият маркази. Сиз ёшлигингизда анча вақт хасталаниб, пировардида, бунинг шифоси падари бузрукворингиз, эскича илм соҳиби Низан отанинг Қуръон оятларини ўқиб, дам солгани билан ҳосил бўлди. Мана, ўзингиз ҳам табиблик билан машғулсиз. 

– Тўғри, ёшлигимда ўнлаб йиллар давомида қандайдир сирли, кўзга кўринмас хасталик мени кўп безовта қилди. Дори-дармон ҳам наф бермади. Дўхтирлар қандай дард, сабаби нимада эканлигини билолмай андармон. Ўшанда падари бузрукворим бунинг давоси эскича илм билан топиладиганини англаб, шу тадбирни амалга оширди. Мен ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетдим. Ҳозир эса, ўзим тиб илми, табиблик билан шуғулланмоқдаман. Вужудимдаги кучли биоқувват беморларга бахшида бўлса, ўзимни енгил сезаман.

 

 

Суратда: Сансизбай Қурбанхўжаев ўз ижодхонасида. 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-20, 11:34 774
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.