26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Халқи қалбига нур соча олган шоир

Дунёда шундай касб эгалари борки, улар юрт учун, фарзандлар учун, келажак пойдевори – ёшлар учун беминнат хизмат қиладилар. 

Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган камтарин инсон кўҳна Турбат қишлоғи турғуни, УВУ қатнашчиси Мирсоат ота зурриёди, Ту­роб Тўла номли умумий ўрта мактабда фаолият юритаётган фидойи, жонкуяр устоз, қолаверса, турбатлик шоир Тўла Тур­сунмуроддир.

Тўла ака мактабда  ўқувчиларга математика сир­ларини ўргатиш билан бирга тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ҳам жонбозлик кўрсатмоқдалар. Ўқувчилар тарбияси, улар билан олиб бориладиган турли тадбирлар, ота-оналар би­­­­­­­лан мулоқот, кўргазмаларни намойиш этишда фа­­­­­­­ол иш юритадилар. Ва бунинг натижаси ўлароқ, ту­ман, вилоятлараро беллашувларда қатор диплом ва ташаккурномалар билан тақдирланган. 

Умрини  масъулиятли касб билан боғлаган устознинг шеърият уммонида ўрни бўлак. “Қалбим чечаклари”, “Қалбим ёғдуси” китоблари нафақат Қозоғистон, балки ўзбекистонлик шеърият ихлосмандлари  қалбидан жой олиб улгурган. Шоир она юртни мадҳ этувчи шеърларида киндик қони томган юртнинг таърифини баён этишга қалам ҳам ожиз эканлигини таъкидлайди. 

Ўзбек-қозоқ дўстлиги, бирлигини тараннум этган шеърлари ҳам кўпчиликка манзур. 

Турбатимда икки эл, қозоқ ва ўзбек,

Хўп ярашар бир-бирига қилиғи.

Тўйларда бирга ош, гўшту илиги,

Ахир уларда туркийларнинг улуғи.

 

***

 

Ватан келажак – халқлар дўстлиги,

Тинчлик ҳаётимиз ёрқин кўзгуси.

Дўстлик, биродарлик – тинчлик қалқони,

Меҳрдан яралган Ватан туйғуси.

Тўла Турсунмурод – серқирра ижодкор. У нафақат шеър, балки эртак, топишмоқ, масал, ҳикоя, эсселар муаллифи ҳамдир. Унинг ҳикояларини ўқиганда табиат қўйнида сайр қилиб, жонзот ва ўсимликлар билан дўстлашиб, сирлашгандек сезасиз ўзингизни. 

Шоирнинг таржималарини алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Шоира Аманкул Қалдибекова, Нурбиби Ўмарова шеърлари таржималарини ўқиб, уларнинг ҳам дардига шерик бўласиз:

...Ўткинчи умр экан, ҳа, ўткинчи,

Ўтган умрим кўзимга кўринади.

Бир армонли, бир кулгили бўлиб менга,

Ўтган умрим менга шундай туюлади.

Шоирнинг Ватан, севги-муҳаббат, тинчлик, дўстлик­ни тараннум этувчи шеърларида инсонийлик, ватан­парварлик, меҳр-оқибат каби инсоний туйғулар уфуриб турибди. Ўзбекистонлик шоир Муҳаммад Юсуфнинг “Меҳр қолур” шеърига ёзган ўхшатмаси фикримизнинг далилидир:

Яхшиларга ёндошиб дўстлар,

Ёмонлардан йироқ бўлайлик.

Яхшиликнинг илдизи маҳкам,

Меҳр қолур, муҳаббат қолур.

Дарҳақиқат, юқорида танишган шеърларимиз шоир ижод маҳсулининг бир қисмигина холос.

Тўла аканинг қозоқ ва ўзбек тилида ёзилган ижод намуналари унинг тинмай изланиши, меҳнати самарасидир. Унинг беминнат меҳнатлари Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси, “Нұр Отан” партияси, “Дўстлик” ҳамжамияти томонидан муносиб тақдирланган. “Қоғам жанкүйері” медали соҳиби 2016 йили Бутунжаҳон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлди. Бу эса ҳамкасбимиздан янада сержило ижод намуналари бунёд этишни талаб қилади. 

Инсон умри унинг қанча йил яшагани билан эмас, балки, қандай яшагани билан ўлчанар экан. Қаҳ­рамонимиз ҳам умри бекор ўтмаганлигини қуйидагича ёзади:

Бу дунёда умр берилмас такрор,

Ҳар бир дақиқасин ўтказмай бекор.

Шеърият эшигин мен оча олдим,

Халқим қалбига нур соча олдим.

Эл бахтини куйлаган, халқи қалбига нур соча олган шоир 60 йиллик тўйини нишонлаш арафасида. Фурсатдан фойдаланиб, бутун қишлоқ аҳли, ҳамкасблар номидан Тўла акани таваллуд айёмлари билан муборакбод этамиз.

 

 

Шаҳодат ТЎЛАЕВА, Туроб Тўла номли умумий ўрта мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани муаллимаси, 2017-07-20, 11:36 202
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.