26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўзгунинг сири

Бу воқеа қаҳратон қиш фаслида юз берганди. Кичик қишлоқда яшаймиз. Ўшанда ёшим 14да эди. Ҳар кунгидек ҳаммомга ювинишга кирдим. Уйда ҳамма ухлашга ётгач, ювиниш одатга айланганди. Ҳаммаёқ тинч бўлади, бемалол ювиниб чиқардим.

Ўша куни ҳам ҳамма ювиниб, ухлашга ётгач, сочиқни олиб, ҳаммомга кирдим. У ерда марҳум қўшнимиз совға қилган кўзгу турарди. Қўшнимиз тириклигида бу кўзгуни бизга совға қилганди. Отам унга  қараб соқолини оларди.

Ўша кўзгули ҳаммомдаман. Бирдан кутилмаганда чироқ ўчди ва сув совий бошлади. Қоронғилик ичидан бирдан кўчада пайдо бўлиб қолдим. Нималар бўлаётганини тушунолмай, ҳайрон эдим. Бир пайт кимнингдир хохолаб кулганини эшитдим. Уйимиз эшигига югурдим. У ерда ҳеч ким йўқ эди. Қўрқиб кетганим учун бошим айлана бошлади. Шу пайт қўлимни жун қоплаган қўл ушлади. Нима қилишни билмай, калима қайтара бошладим. Кейин ҳамма-ҳаммаси изига тушди. Ҳаммомда турган кўзгуга қарасам, жун босган қўл кириб кетаётганини кўрдим. Қўрқувдан қалтираган кўйи ҳаммомдан чиқдим. Тезроқ тонг отишини кута бошладим. Қанча ухлашга ҳаракат қилмай, уринишларим бесамар эди. 

Эрталаб ота-онамга бўлиб ўтган воқеани айтиб бердим. Улар менга ишонишмади. Бувим эса менга қараб: «Марҳум қўшнимиз иссиқ-совуқ билан шуғулланган. Шу сабабли сен билан ғалати воқеа юз бергандир», деди.  Акам шу кўзгу ёрдамида соқол олган куни устара билан юзини кесиб олаверарди. Нима ҳам бўлиб, бир куни бошқа кўзгудан фойдаланди ва бу сафар юзи ҳатто тилинмади. Келаси сафар ҳам шундай бўлди. Кейин «бўлиши мумкин эмас», деб ҳаммомдаги кўзгудан фойдаланди ва устара юриши билан юзини кесиб олди. Охир-оқибат бу кўзгуни ташлаб юбордик ва бошқа ғалати воқеаларни учратмадик.

 

М. ОЛИМЖОНОВ, 2017-07-20, 11:41 676
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.