26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Яна 500 ўқувчи ЭКСПО кўргазмасида

Жанубийқозоғистонлик 500 ўқувчи Элўрдада ўтаётган ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасини томоша қилмоқда.   Болаларни вилоят  марказидаги  маъмурий ишбилармонлик марказининг бош майдонида минтақа раҳбари ўринбосари Бауржан Жамалов ҳамда ота-оналари, устозлари ва дўстлари оқ йўл тилаб, жўнатишди. Ҳомийларнинг қўллови билан амалга оширилаётган эзгу ишлар доирасида болалар кўргазмани оралаб, пойтахтнинг  диққатга сазовор жойларини томоша қилмоқдалар. 

Сайёҳатнинг дастлабки ку­нида фаол гуруҳ аъзолари кўр­газманинг асосий иншооти – “Нурли олам” миллий па­вильони, шунингдек, хорижликлар тав­сия қилган замонавий тех­нологиянинг янги ютуқ­ла­рини томоша қилиб,  энг яхши лойиҳа  билан танишадилар.

Айтиш жоизки, мам­лака­тимиз бош шаҳри – Астанада ўтаётган ЭКСПО-2017 хал­қа­­­ро кўргазмасини бугунги кун­гача 30 мингдан зиёд жану­бийқозоғистонлик томоша қилган. Ундан 2 минг нафарга яқини мактаб ўқувчилари. 

Бунгача ЕХРО-2017 халқаро кўргазмасини томоша қилиш учун минтақадаги ижтимоий кам таъминланган оила фарзандлари ва ўқишда аъло­чи, жамоат ишларида фаол қатнашган ҳамда билими ва намунали тар­тиби учун ўқувчиларга давлат ҳамда ҳо­мийлар ҳисобидан 3750 ўқувчига йўл­ланма берилган эди. 

Бугунги кунгача йўлланма олган болаларнинг 2250 нафари ушбу кўргазмани томоша қи­либ қайтган бўлса, қолган 1500 ўқувчи сентябрь ойигача Элўрдамизга бориб, маданий тадбирни томоша қилиб қайтишади.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА., 2017-07-20, 11:45 228
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.