26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қарзлар ундирилади

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Ербўл Садир раислигида вилоят ҳо­кимлиги қошидаги Ин­қи­розга қарши штаб­нинг навбатдаги маж­лиси ўтди. Унинг ишти­рокчилари минтақа­да­ги корхоналар ва муас­сасалар  томонидан тў­ланмай келаётган маош қарзларини бартараф этиш масаласини кўриб чиқдилар. 

Мажлисда сўз олган вилоят меҳнат инс­пек­­цияси борасидаги бошқарма раҳбари вазифасини бажарувчи Бегман Нурмаханов корхоналарда қарзларни бартараф этиш борасида бажа­рилаётган ишларга тўхталиб, бугунги кунгача иш берувчилар томонидан 7 корхонада 1 777 нафар ишчи олдида 227 млн. тенге миқдорида маош қарзи бор эканини маълум қилди. 

Кун тартибидаги масала бўйича вилоят меҳнат инс­пек­циясининг, Шимкент шаҳри ҳамда Мақтаарал тумани ҳокимликларининг амалга ошираётган  ишлари ҳақида ахборот тингланди. 

Шунингдек, мажлисда маош­дан қарзи бор таш­килотлар – Шимкентдаги “Меланж”, “Ютекс” ҳамда “СМУ ШимкентГазМонтаж” ҲЖ, “Компания ”ZALI”, “Шимкентхиммонтаж” ҳамда “Шимкентское дорожно-ре­монт­ное хозяйство” МЧБ вакил­ларининг муаммони ҳал қилишга оид  таклифлари кўриб чиқилди.

Йиғилиш натижаси билан вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан юқорида айтилган корхона раҳбарларига ойлик қарзларини бартараф этиш юзасидан махсус тадбирлар ташкил этиб, уларни унди­риш юзасидан тад­бирларни жонлантириш тўғрисида топшириқ берилди.

 

Саодат МЎМИНБОЙ қизи., 2017-07-20, 11:46 169
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.