26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Роботлар Коста Рикага боради

“World Robot Olympiad” Жаҳон робот техникаси олимпиадасининг Қозоғистондаги республикавий саралаш мусобақаси якунланди. 2017 йилнинг бош мавзуси – ЭКСПО-2017 кўргазмасига муносабати билан у “Барқарор тараққиёт” деб номланди. 

Ихтисослаштирилган кўргазма Конгресс маркази залларининг бирида роботлар футбол ўйнаб, турли хизматлар кўрсатса, навбатдаги залида жамият тараққиётига ҳисса қўшадиган турли ижодий лойиҳалар тақдим этилди. 9-21 ёш оралиғидаги иштирокчилар жадал ривожланаётган интеграция шароитида ишлаш қобилиятини кўрсата олишди.

Жорий йилда учинчи марта уюштирилган миллий роботтехника мусобақасида элимизнинг барча шаҳар ва минтақаларидан 150 жамоа иштирок этди. Билим, математика, янги технологиялар ва инженерия каби академиявий соҳалардан воқиф ёшларнинг меҳнатини кўриб, жаҳон иқтисодиётидаги рақобатбардошликни таъминлайдиган STEM (илмий технология ва математика) саводхонликнинг янги даражасига кўтарилганига гувоҳ бўлдик.

Ўтган йили Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтган роботтехника олимпиадасида Талдиқўрған шаҳридаги Назарбаев заковат мактабининг ўқувчилари Талғат Бек билан Анатолий Алексеев ясаган “Фазо ахлатларини тозалайдиган роботлаштирилган орбита станцияси” лойиҳаси бош совринга лойиқ топилиб, жорий йилда у Коста-Рикада ўтадиган WRO-2017 Жаҳон робот техникаси олимпиадасига юборилади. Олимлар улар ясаган робот прототипидаги микро ГЭС келгуси йилларда индустрлаштиришнинг асосий тамойилига айланиши мумкинлигини ҳам маълум қилишди. Яъни, Қозоғистоннинг бир қанча минтақаларидаги электр энергияси танқислигини бартараф этиб, шу билан бирга, энергетика мажмуасини ривожлантиришда аҳамияти катта. 

Кўргазмада табиий захираларга зарар келтирмай, қишлоқ хўжалигини “кўкаламзорлаштириш” асосида ишлайдиган лойиҳалар ҳам бор.

– Рақамли оламнинг дунёвий муаммоларини ҳал қилишни ҳамда мактаб ўқувчиларининг фикрлаш қобилиятини ривожлантиришни мақсад тутган “World Robot Olympiad” – Жаҳоний роботлар олимпиадаси 2004 йилдан буён ўтказилади. Бугунги кунда WRO клубига 50дан зиёд мамлакат, 20 мингдан зиёд ўқувчи аъзо. “Назарбаев заковат мактаблари” якка тартибда таълим бериш жамоаси 2014 йилдан бери Жаҳон роботлар олимпиадасининг Қозоғистондаги роботли техника бўйича миллий мувофиқлаштирувчиси бўлиб келмоқда.

 

Шоҳиста ТОШПЎЛАТОВА., 2017-07-20, 11:48
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.