26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мусаффо энергетика экологик тоза муҳит яратади

16 июль куни Астана шаҳрида Комор ороллари Иттифоқи сармоячилар миллий агентлиги бош директори Саид Муҳаммад Умар матбуот анжумани ўтказди. Ўз чиқишида у ватанининг тикланувчи энергетика ривожига қўшаётган ҳиссаси, шунингдек, Комор оролларига сармоялар жалб этиш истиқболлари ҳақида гапирди. 

– Биз ҳозир тараққиётнинг янги босқичидамиз, – деди Саид Муҳаммад Умар. – Бизда маҳаллий ва хорижий сармоядорлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Мусаффо энергетика туфайли эса экологик тоза муҳит яратишга муваффақ бўлмоқдамиз.

Анжуманда иштирок этган Қозоғистон Республикаси Ахборот ва коммуникациялар вазири ўринбосари Алан Ажибаев ўз сўзида ЭКСПО-2017 нинг жаҳон миқёсида долзарб масала – тикланувчи энергетика мавзусига бағишлангани боис, унинг барча мамлакатлар тараққиётига хизмат қилишига алоҳида урғу берди. Нотиқнинг фикрича, кўргазма мусаффо энергетика тўғрисида турли томонларнинг фикр алмашиши учун катта имкониятлар бермоқда.

 

2017-07-20, 11:51 608
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.