26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сенатор А. Бектаев: «Туркистонда мулоқот сермазмун ва қизиқарли бўлишини билгандим...»

Шаҳар ҳо­ким­­­­лигининг мажлис­лар залида туркис­тонлик фахрий отахонлар ва фаоллар ҚР Парламенти Сенати Депутати Али Бектаев билан учрашиб, мулоқотда бўлдилар. Тадбирни шаҳар ҳокими Алипбек Ўсербаев олиб борди. 

Дастлаб сенатор мамлакатимизда рўй бераётган муҳим сиёсий воқеалар, давлат томонидан амалга оширилаётган кенг қам­ровли ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб, йиғилиш иштирокчиларидан таклиф-мулоҳазаларни баён этишларини илтимос қилди. 

Қуйида фаоллардан тушган му­ло­­­ҳазаларнинг қисқача таф­силотини ҳавола қила­миз. 

Фарҳод Абдуллаев, Югнак қиш­лоқ оқсоқоллар кенгаши раиси, йирик­лаштирилган хўжалик раҳбари: 

– Мамлакатимизда хўжаликларни йириклаштириш сиёсати самарали давом этмоқда. Лекин ҳанузгача қишлоқларда икки, уч, ёки ундан ҳам кам ер улушини якка ҳолда фойдаланаётган, алмашлаб экиш технологиясига риоя қилмаётган хўжаликлар мавжуд. Экинзорнинг барака­сини, хирмоннинг самарасини сақлаш учун ернинг агротехника қоидаларига амал қилган ҳолда майда хўжаликларни камида 50 гектаргача йириклаштирилган хўжаликларга бирлаштиришни қонуний­лаштириш мумкинми?

Серик Боханов, деҳқон хўжалиги раҳбари: 

– Ишсизлик деймиз. Ер бўла туриб, у бўш ётса, қандай ишсизлик бўлиши мумкин? Давлатдан кредит олиш ма­саласи осонлашса, ёшларга имтиёз берилса, улар­нинг иккиланиб туриш­ларига чек қўйилса, нур устига нур бўларди. 

Мирзан Хандиллаев, меҳ­нат фах­рийси, қишлоқ хўжалиги соҳасининг тажрибали ва кекса вакили: 

– Экин суви масаласи энг мурак­каб масала. Орис-Туркистон канали фойда­ланишга берилганига 50 йил ўтсада, ҳеч қандай қўшимча иншоотлар фойдаланишга берилмагани амалда сезилмоқда. Сирдарё ўзанидан 31 чақирим узунликдаги қувурлар орқали сувни Орис-Туркистон каналига узатиш лойиҳаси маблағ йўқлиги туфайли тўхтаб турибди. Агар бу иш амалга ошса, 13 000 гектар майдондаги суғориш ишлари яхшиланиб, 7000 гектар майдонни қўшимча ўзлаштириш, демакки, минглаб янги иш ўринларини яратишдек имконият пайдо бўлади... 

Тўлқин Саидмуродов, шаҳар ўзбек этно­маданият бирлашмаси қошидаги оқсо­қол­лар кенгаши раиси: 

– Касалхоналарда даволаниш муддати йилдан йилга камайиб бормоқда. Иттифоқ даврида 24 кун эди. Кейин бу 14 кунга тушди. Мана 7 кунга камайди. Бу аҳволда беморларни сифатли даволаш масаласи қандай амалга ошади. 

Нурмахан Назаров, «Әдебиет және өнер» жамоат бирлашмаси раиси, фахрий журналист, шоир:

– Туркистон туркий оламнинг маданий пойтахти доирасидаги маънавият, мада­ният борасидаги ишлар Республика, халқаро миқёсда тўлиқ ёритилмаяпти. Шу йўналишдаги ишлар жонлантирилиши керак. Пойтахтда Туркистонга эътиборни кучайтиришса... 

Жарилқасин Азретбергенов, шаҳар оқсоқоллар кенгаши раиси: 

– Оналар бир қўли билан бешикни, бир қўли билан дунёни тебратади. Жамиятимизда шу тоифадаги инсонларга эътибор камлигиданми, ёки бошқами ... фоҳишабозлик иллати кучайиб кетган. Хорижий давлатларнинг фуқаролари энг яхши, энг иқтидорли қизларимизни ўз элларига келин қилиб олиб кетишмоқда. Улар энг сара, энг ақлли, энг билимлиларини танлаб олишади. Мана шу масалага қонун доирасида чора кўриш керак. 

Жарқинбек Қулбаймбетов, шаҳар уруш ва меҳнат фах­рийлари кенгаши раиси: 

– Маориф соҳасида ум­р бў­­­­­­­­­йи меҳнат қилиб нафақага чиққанман, бу борада бил­ган­ларим ва айтадиганим кўп. Ҳо­­­­зир физика фанини мак­­­­­табларда инглиз тилида ўрганишнинг қандай ҳожати ва истиқболи бор? Ўз она тилида ўрганиш осон кечмайдиган бу каби фанларни инглиз тилида ўргатаман деган мақсаднинг ўзи ҳаётга муносиб ва мувофиқми, деган савол туғилади. Ҳозир ўқитувчиларни бир неча ойлаб иш ҳақини сақлаган ҳолда пойтахт ва вилоят марказида мах­сус курс­ларда ўқитиш урфга айланди. 

Савол туғилади – мактаб машғулотлари бошланадиган кунлар яқин қолди. Кўламдор маблағни ўқитувчилар курсига эмас, мактаб ўқувчилари эҳти­ёжи учун сарфлаш керак, деб ҳисоб­­­лайман. Бозордаги нарх-наво жуда баланд. Ҳамма ўқувчилар ҳам бу харажатни эплай олмайди. 

 

 

Суратларда: сенатор А. Бектаев оқ­со­­­­­­­қоллар кенгаши раиси Ж. Аз­рет­­­­­­­бер­геновга Сенат «Фахрий ёр­­лиғи»­ни топ­­­­­­­ширмоқда; йиғилиш ишти­рок­чи­­­­ла­­­­­ри; доимий жамоатчи обуна­чимиз Ф. Абдуллаев сенаторга ҳаётий савол билан мурожаат этди. 

 

P.S. Сенатор Али Бектаев ўзи­га йўл­ланган барча саволларни ён дафтарига қайд этиб борди. Барча фикр-мулоҳазаларни эътиборсиз қолдирмай, албатта, мутасадди ташки­лотлар назарига етказишга ваъда қилди. "Мен Туркистонда мана шундай қизғин суҳ­бат, фикр ал­машув, таклиф бў­ли­шини олдиндан билгандим. Сизларга, жамият учун, келажагимиз учун жон куйдириб масала кўтарганингиз учун раҳмат", – деди А. Бектаев.

Учрашув поёнида сенатор А. Бектаев Туркистон шаҳар оқсоқоллар кенгаши раиси Ж. Азретбергеновга ҚР Парламенти Сенати раиси Қ. Тоқаев имзолаган «Фах­­­­рий Ёрлиқ»ни тантанали равишда топ­­ширди. Шаҳар ҳокими А. Ўсербаев сенатор А. Бектаевга ташрифи, мазмунли суҳбати ва келажакдаги ишларига омад тилаб, миннатдорчилик билдирди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-20, 11:54 758
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.