26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шаҳар бедарвоза эмас
Вилоятимизда ноқонуний миграция масаласи респуб­ли­канинг бошқа ҳудудларига қа­ра­ганда анча долзарб. Бунга сабаб вилоятимизнинг географик жой­лашуви. Ўзбекистон, Тожи­кистон, Қирғизистон сингари қўшни давлатларнинг фуқаролари даромад топиш илинжида чет элларга отланишга мажбур бўл­моқ­далар. Улар Россия, ҳатто Европа давлатларига бориш учун, албатта, республикамизнинг “Жанубий дарвозаси” орқали ўтадилар. Миграция оқимининг нечоғлик катталигини чегара хизмати маълумотларидан билишга бўлади: ўтказиш бекатларидан бир томонга суткасига 5000га яқин одам ўтади. Албатта, уларнинг кўпчилиги – Қозоғистон вилоятлари, Рос­сия, Шарқий ва Ғарбий Европа давлатларига ўтадиганлар. 2,5-3 фоизигина вилоятимизда қолади. Албатта, бу ҳам оз эмас. Масалан, жорий йилнинг 3 ойида 79 136 чет эллик ва фуқаролиги йўқ шахслар вақтинча рўйхатдан ўтган бўлса, ўтган йилнинг шу даврида уларнинг сони 17 010 одамни ташкил қилганди. Вақтинча рўйхатдан ўтган­ларнинг аксарияти қўшни Ўзбе­кистон Республикаси фуқа­ролари. Вилоятимизда шу вақт оралиғида Ўзбекистондан 72132, Қирғизистондан 2909, Россиядан 1282 фуқаро ке­либ, рўйхатдан ўтган бўлса, Хитойдан 1013 ва Туркиядан 479 одам ҳисобга турган. Бошқарма томонидан ноқо­нуний миграцияни аниқлаш, унга қарши курашиш, хориж­ликларнинг Қозоғистон Респуб­ликаси ҳудудига келиш, бўлиш ва кетиш қонунларига риоя этиши сингари масалалар бў­йича тегишли идоралар билан ҳамкорликда тадбирлар уюш­тирмоқда. Масалан, 2017 йил­нинг биринчи чорагида 2 марта “Мигрант” тадбири ўтка­зилди. Натижада 2017 йилнинг 3 ойида республиканинг миграция ҳақидаги қонунларини бузган 2988 фуқаро аниқланиб, маъ­мурий жавобгарликка тор­тилди. Улардан 1569 нафари хорижлик. 253 чет эллик фуқаро қамоққа олинди, 248 фуқаро эса мамлакатимиздан чиқариб юборилган. Қонунни бузган чет эллик ва Қозоғистон Республикаси фуқароларига 12 млн. 739 минг 924 тенге жарима солиниб, тўлиғи билан ундириб олинди. Чет эллик ишчи кучидан ноқонуний фойдаланган 39, аниқ рўйхатдан ўтган манзилида яшамайдиган шахсларни, чет элликларни ўз уйига рўйхатга қўйган 12, уларни ноқонуний бошпана билан таъминлаган 148 ҚР фуқароси маъмурий жавобгарликка тортилди. Йил бошидан буён ноқонуний миграцияга тегишли 13, шу жумладан, мамлакатдан чиқа­риб юбориш тўғрисидаги суд қарорларини бажармагани учун 12 ва ноқонуний миграцияни уюштириш бўйича битта жиноий иш қўзғатилди. 2017 йилнинг 3 ойида хусусий шахсларнинг уй хўжалигида ишлашга рухсатнома олиш учун вилоят миграция хизмати бўлимларига 4492 нафар чет эллик ариза берган. Жанубий Қозоғистон вилоят минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда миграция хизмати бошқармаси раҳбари Нурдаулет Толегенули юқоридаги маълумотларни бериб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-04-18, 11:25 1550
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.